Latest news

18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  20 18:43"Қизилқум" — "Насаф". Таркиблар маълум  2 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  2 17:56БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ"нинг "Ал Васл"га қарши ўйин учун таркиби маълум, Ғаниев асосий таркибда  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  4 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  1 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  5 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  3 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  10

Рўзиқул Бердиев: "Ҳакамнинг майдондаги ҳаракати ҳам, чиқараётган қарори ҳам бизга тушунарсиз бўлди" News

Рўзиқул Бердиев: "Ҳакамнинг майдондаги ҳаракати ҳам, чиқараётган қарори ҳам бизга тушунарсиз бўлди"

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Насаф" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдирди.




Ўйин ҳақида

Одатда "Бухоро" жамоаси ҳимоявий ўйин кўрсатарди, бугун янада ҳимоявийроқ ўйин намойиш этди. Уларнинг режасини бузиш учун биринчи бўлимдаги вазиятлардан гол ура олишимиз лозим эди. Ўшанда ҳужумда яққол устунликка эга бўлишимиз мумкин эди. "Бухоро" иккинчи бўлимда кўпчилик бўлиб ҳимояланди ва бизга вазият яратишга кўп ҳам имкон бермади. Вазиятлардан унумли фойдаланишда ҳужумчиларимизга совуққонлик етишмади.

Ўйлайманки, бугунги дуранг икки жамоани ҳам қониқтирмайди, чунки бизга ҳам, уларга ҳам ғалаба керак эди.

Бугунги учрашувга ҳакамлар ўз таъсирини кўрсатишдими?

Ҳакамлар ҳақида олдин ҳеч гапирмасдим. Лекин бугунги ҳакам савияси ва даражаси пастдек кўринди менга. Чунки унинг майдондаги ҳаракати ҳам, чиқараётган қарори ҳам бизга тушунарсиз бўлди. Бунга нима сабаб бўлганлигини билиш қийин. Яккакурашлардаги вазиятларда кўп хато қилди, баъзи вазиятларда ғалати-ғалати қарорларни чиқарди. Ҳакамлардан бу даражадаги ҳакамликни кутмагандик.    

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика