Latest news

00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  1 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5

Рўзиқул Бердиев: "Етакчи футболчиларимиз биз кутган ўйинни кўрсата олмади" News

Рўзиқул Бердиев: "Етакчи футболчиларимиз биз кутган ўйинни кўрсата олмади"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи учинчи туридан ўрин олган "Насаф" - "Бунёдкор" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев фикрларини билдириб ўтди.






"Навбатдаги босқичга йўлланмани қўлга киритиш осон бўлгани йўқ. Гуруҳимиздан бир хил кучга эга жамоалар жой олган эди. Рақибларимизни ҳам кейинги босқич йўлланмаси билан табриклайман. Бугунги ўйин оғир ўтганини сабаблари бор. Буни тушуниб турибмиз. Қайсидир маънода тезкор голдан сўнг ўйин темпи рақиб томонига ўтди. Шу боис айрим режалашларимиз ўхшамади. Қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилишимиз талаб этиларди. Голимиздан сўнг "Бунёдкор" кўпчилик бўлиб ҳужум ташкил қилди. Шундай паллада қарши ҳужумларни бошлай олмадик. Энг катта камчилигимиз шунда бўлди. Айтишим мумкинки, бугун етакчи футболчиларимиз биз кутган ўйинни кўрсата олмади. Албатта мазкур омил ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади",- дейди Рўзиқул Бердиев.

- Марко Станоевични ҳужумда синаб кўришни ўйлаб кўрганмисиз?
- Станоевичда ҳужумда ўйинаш учун керакли ҳусусиятлар йўқ бўлса керак. У марказий ярим ҳимояда яхши ҳаракат қилади.

- Ойбек Бозоров қачон сафга қайтади?
- Ҳозирда жисмоний ҳолатини яхшилаш мақсадида зарур юкламаларни олмоқда. Яна бир ҳафтадан сўнг умумий гуруҳга қайтади.

- Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасидан сўнг узоқдан зарбалар ва ҳужумлар камайиб кетди...
- Тан оламан бугун биз кутган ўйин чиқмади. Бундан хулоса чиқарамиз.

- "Бунёдкор" билан чемпионат доирасидаги ўйиндан нима кутяпсиз?
- Уларнинг қандай кучга эгалигини кўрдик. Бу ўйинга жиддий қараймиз.

- Дилшод Саитовнинг ўйинида пасайиш кузатилгандек...
- Буни ўзига ҳам айтдим. У ўз даражасига қайтиши керак. Бу кўп ўйинчиларга тегишли. Уларнинг аксариятини даражаси пастлаган. ОФК кубогига тайёргарлик кетяпти. Рақибларни ўрганмоқдамиз.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика