Latest news

03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  17 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  44 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  6 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  2 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  2 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  2 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5

Рўзиқул Бердиев: "Андижон"да руҳий тайёргарлик анча пасайганини кўрдим" News

Рўзиқул Бердиев: "Андижон"да руҳий тайёргарлик анча пасайганини кўрдим"

Ўзбекистон кубоги 1/8 финали жавоб баҳси доирасидаги "Андижон" - "Насаф" (1:2, биринчи ўйин 0:5) ўйинидан кейинги матбуот анжумани фақат бир қисмдан иборат бўлди.
Мезбонлар бош мураббийи Азамат Абдураимов матбуот анжуманига келмади.

Шу боис фақат "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бугунги ўйинга ҳам жиддий тайёргарлик кўргандик. Олдинги учрашувдан кейин кам ўйин амалиётига эга бўлган ўйинчиларимга ҳам имконият бераман деб айтгандим. Мен бугунги ўйин учун шогирдларимга миннатдорчилик билдираман, - деб гап бошлади Бердиев.  

Бугун улар бор кучлари билан тўп тепишди. Шогирдларимнинг айримларини жисмоний тайёргарлиги яхши эмаслигини билиб олдим. Лекин бугун жамоам ютуқ учун яхши ҳаракат қилишди. Кейин эътибор берган бўлсангиз сафимизда 17 ёшли ўйинчилар ҳам майдонга тушишди. Бу дегани биз ҳар доим ёшларга эътибор берамиз ва уларга имконият беришда давом этамиз.

- Шерзод Аъзамовнинг жароҳати у қадар жиддий эмас. Бундай жароҳатлар бу ўйинчимизда тез-тез учраб туради. Шифокорларни айтиши бўйича ҳаммаси жойида. Кейинги ўйинларда жамоамизга ёрдам беришга тайёр.

- Бугун "Андижон" жамоаси ҳам биз каби ўйин амалиёти оз бўлган ўйинчилар билан тўп сурди. Ҳозир ўйинда шуни гувоҳи бўлдимки, жамоада руҳий тайёргарлик анча пасайган. Ўйинчиларда ўзига бўлган ишонч йўқолиб қолган. Хужумларни якунлашда уларда совуққонлик етшмаяпти. Ўйлайманки, бу вақтинчалик ҳолат. "Андижон" жамоасида яхши футболчилар йиғилган. Кейинги ўйинларда жамоа мақсад сари дадил қадам ташлашади деб ўйлайман.

- Албатта биз кубок баҳсларида узоқроққа боришни мақсад қилганмиз. Кейинги босқичда биз “Навбаҳор" жамоаси билан ўйнаймиз. Наманганликлар бу йил ажойиб ўйин намойиш этяпти. Бу жамоа билан ўйинга ҳам жиддий тайёргарлик олиб борамиз, - дейди Рўзиқул Бердиев.

Комилжон Икромов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика