Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Рўзиқул Бердиев: "5:0 ҳисоби бизни тўлиқ қониқтиради" News

Рўзиқул Бердиев: "5:0 ҳисоби бизни тўлиқ қониқтиради"

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди.
- Ишончли ғалабага эришдик. Асосий вазифамиз чорак финалга чиқиш эди. Ўйлайманки, биз бунга жуда яқинлашдик, -дея гап бошлади Рўзиқул Саъдуллаевич. 

- Ҳисоб бизни тўлиқ қониқтиради. Натижа  ўйинга мос бўлди. Бу ғалаба билан барча мухлисларни табриклайман. Май ойида яна икки марта “Андижон” билан сафар куч синашамиз. Барибир асосий эътиборни чемпионатдаги ўйинга қаратамиз. Чунки бундан буёғига очко йўқотмаслигимиз зарур. Қолаверса “Андижон”дан олдин чемпионат доирасида Қаршида “Бунёдкор”га қарши ўта муҳим ўйин кутиб турибди. Энди бор эътиборимизни ана шу ўйинга қаратамиз.

-Бугун Игорь Таран иккинчи бўлимда майдонга тушди ва гол урди...
 -Таран мамлакатимиздаги тажрибали футболчилардан бири ҳисобланади. Биз уни бежизга жамоага таклиф қилмаганмиз. Тўғри, мавсум бошида жароҳатлари боис у ўтган ўйинларда майдонга туша олмади. Бироз ўйин амалиётига эга бўлса, унинг жамоамизга ёрдами тегади.

- Охирги икки ўйинда Мақсуд Каримов майдонга тушмади? Гадоев қачон сафга қайтади?
 - Мақсудни кичик жароҳати безвота қилаётганди. Аммо ҳозир у умумий гуруҳда машғулотларни бошлаган. Гадоев эса шифокорларимизнинг айтишича, иккинчи даврадан майдонга тушиши кутилмоқда. Албатта, жароҳатланган Гадоев, Шомуродов майдонга қайтса, Таран ўз “форма”сига қайтса, жамоамиз ўйини янада кучайишига умид қилса бўлади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика