Latest news

19:11CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Туркманистон (матнли трансляция)  0 18:48CAFA Nations Cup. Кейруш бошчилигидаги Ўмон охирги дақиқаларда гол уриб, Қирғизистонни ютиб кетди  28 18:33Ўзбекистон - Туркманистон. Асосий таркибимиз маълум  19 18:33"Қайрат" – "Реал" учрашувига 4-5 минг сайёҳ келиши кутилмоқда  0 18:05"Қайрат"нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари Остонада ўтказилиши режалаштирилмаган  1 17:38"Астон Вилла" "Ливерпуль" хавбеки билан шартнома имзолади  3 17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  4 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  4 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  8 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0

"Ростов"га қарши ўйинда Одил Аҳмедовнинг кўрсаткичлари News

"Ростов"га қарши ўйинда Одил Аҳмедовнинг кўрсаткичлари

"Краснодар" расмий сайти "Ростов"га қарши Россия чемпионати 29-тур учрашувида "Instat Football" компаниясининг футболчилар статистик маълумотларини тақдим этди.

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Краснодар" ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов бир нечта кўрсаткичлар бўйича етакчи бўлди.

"Краснодар" сафида курашларда ғалаба қозонишда фоиз бўйича энг яхши кўрсаткич Одил Аҳмедовда (80%, 10тадан 8тасида ғалаба).

Терма жамоамиз аъзоси ўз жамоаси ҳужумга ўтиш тўп оширишларининг энг кўпини амалга оширган. "Краснодар"да умумий ҳисобда 13та ўткир ҳужумга ўтиш оширмаси бўлган ва уларнинг 6таси муваффақият билан кейинги футболчига етиб борган. Ушбу 6та аниқ оширманинг 3таси Аҳмедовга тегишли.

Алдаб ўтиш бўйича энг яхши натижаларни Рикардо Лаборде (7 муваффақиятли алдаш) ва Одил Аҳмедов (5та) қайд этган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика