Latest news

20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  36 20:00Суперлига. "Насаф" – "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)  9 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  0 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  0 19:04Суперлига. "Пахтакор" – "Бухоро". Таркиблар маълум  15 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  1 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  6 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  2 18:20АПЛ. "Саутгемптон" – "Манчестер Сити" ва бошқа учрашувлар таркиби маълум  26 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  1 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  6 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  2 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  2 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  3 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  7

Россия футбол сайти Ўзбекистон терма жамоаси ўйинини "ғамгин ўйин" деб атади News

Россия футбол сайти Ўзбекистон терма жамоаси ўйинини "ғамгин ўйин" деб атади

Россиянинг энг машҳур сайтларидан бири Championat.com жаҳон чемпионатига чиқа олмаган саккизта терма жамоага алоҳида тўхталиб ўтди. Рус ҳамкасбларимиз эътиборидан ЖЧ-2018га бора олмайдиган Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ўрин олди.


Мақола муаллифи Голландия, Уэльс, Италия, Словакия, АҚШ, Чили, Камерун ва Ўзбекистон миллий терма жамоаларининг нима учун жаҳон чемпионатига чиқа олмаганини сабаблар билан келтириб ўтган.

Масалан, Голландиянинг чиқа олмаганига авлодлар алмашинуви, Уэльсга Бэйлнинг жароҳат олгани, Словакияга регламент ғалати келгани, Италияга мураббийнинг ўзбошимчалиги, АҚШга аутсайдер жамоадан мағлуб бўлгани, Чилига ўйинчиларнинг спиртли ичимлик истеъмол қилгани, Камерунга эса доимий жанжаллар халақит бергани айтиб ўтилган.

Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатига йўл ола билмаганини эса рус футбол сайти "ғамгин ўйин" туфайли деб атади. Улар бизга шундай баҳо беришган: Ўзбекистон саралашнинг иккинчи раундини ажойиб тарзда ўтказди: еттита ғалаба ва атиги бир мағлубият. Жамоа кейинги босқични ҳам яхши бошлади, бироқ қайсидир вазиятларда ўзига ўхшамай қолди. Ўзбекистоннинг Сурияга мағлуб бўлиши умуман кутилмаган ҳол бўлди. Охирги Жанубий Корея билан кечган баҳсда эса ўта ғамгин (маъюс) футбол намойиш этишди. Натижада бу жамоа тўплар нисбатига кўра Сурияни учинчи ўринга ўтказиб юбориб, ўзи тўртинчи ўрин билан чекланди.

Rating: +72   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика