Роналду: “Ёшларга ўрнак бўлишга ҳаракат қилиб келаман, аммо баъзида қизиққонлик панд беради”
21 oct 2022 09:00
News
Роналду: “Ёшларга ўрнак бўлишга ҳаракат қилиб келаман, аммо баъзида қизиққонлик панд беради”
У “шпорлар” билан ўйинда захирадан тушишни хоҳламаган ва энди Эрик тен Хагнинг қарорига кўра, “Челси”га қарши бўлажак учрашувни ўтказиб юборади ҳамда якка тартибда машғулот олиб боради. 37 ёшли португалиялик бунга ўз муносабатини билдирди.
“Ўтган фаолиятимдаги каби ҳамкасбларим, рақибларим ва мураббийларимни хурмат қилишга ҳамда ўйнашга ҳаракат қиламан. Бу ўзгармаган. Мен ҳам ўзгармаганман. Охирги 20 йил давомида қандай бўлган бўлсам, ўша одамман ва ҳали ҳамон профессионалман, юқори даражадаги футбол ўйнаш ва хурмат қарор қабул қилиш жараёнида доимо жуда муҳим аҳамият касб этган.
Футболга эрта кириб келганман, мен учун ёши катта ва тажрибали ўйинчиларнинг ҳаракати доимо жуда муҳим намуна бўлган. Шу туфайли кейинги фаолиятимда ҳам барча жамоаларда етишиб келаётган ёшларга ўрнак бўлишга интилардим. Афсуски, бунинг уддасидан ҳар доим ҳам чиқиб бўлмайди ва баъзида қизиққонлик панд беради.
Айни вақт Каррингтонда қаттиқ меҳнат қилишда давом этишим, жамоадошларимни қўллаб-қувватлашим ва ҳар қандай ўйинда ҳаммасига тайёр бўлишим кераклигини ҳис қилмоқдаман. Босимга берилиш эса вариант эмас. Бу ҳеч қачон бўлмаган. Бу “Манчестер Юнайтед” ва бирга туришимиз керак. Тез орада яна бирга бўламиз”, дея саҳифасига пост жойлаган Роналду.
Роналду ўйин пайтида МЮ захирасини тарк этди. Тен Хаг бу билан шуғулланишини айтди
Расман: Криштиану Роналду жазоланди. У "Челси"га қарши учрашувда қайдномага киритилмайди
Роналду умумий гуруҳда машқ қилишдан четлатилди. У энди алоҳида шуғулланади
Comments