Latest news

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  6 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  34 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

"Роналду, Моутиньо ва Руй Кошта Мессидан кучлироқ". Бруну Фернандеш мухлислар саволларига жавоб берди News

"Роналду, Моутиньо ва Руй Кошта Мессидан кучлироқ". Бруну Фернандеш мухлислар саволларига жавоб берди

"Манчестер Юнайтед" футболчиси Бруну Фернандеш клуб билан янги шартнома имзолади.

Шу муносабат билан футболчи ўз твиттер саҳифасида #AskBruno хэштеги остида мухлислар берган саволларга жавоб қайтарди.


- Кейинги мавсум саккизинчи рақамли либосда ҳаракат қиласизми?

- Ўйлайманки, бир кун шу рақамда ўйнайман. Аммо ҳозир дўстим Хуан Мата менга яқинроқ бўлгани маъқул.

- Мессидан кучлироқ бўлган уч футболчи?

- Роналду, Моутиньо, Руй Кошта

- МЮга қўшилганингдан кейинги энг эсда қолган вазият?

- Мен жуда кўп яхши лаҳзаларни бошимдан ўтаздим. Аммо энг эсда қоларлиси менимча ҳали олдинда.

- Жонли кўрган энг зўр голингиз?

- Антонио ди Наталенинг "Удинезе" таркибида "Киево"га урган голи

- Бирга ўйнаган энг қувноқ ўйинчингиз?

- Менимча Эрик Байи. Аммо Жесси Лингард ҳам бу борада Байи билан баҳслашиши мумкин.

- Ёшлигингизда қайси футболчига хавас қилардингиз?

- Кўпгина болалар сингари Роналдиньо менинг кумирим бўлган. Унинг ўйинини томоша қилиш ҳақиқий завқ берарди.

- Қарши ўйнаган энг кучли футболчингиз?

- Андрес Иньеста ёки Пирло

- МЮнинг энг чиройли либоси қайси мавсумдагиси?

- Бу кейинги мавсумдаги либосимиз бўлади. 

- МЮ футболчиларининг кийиниш борасидаги диди энг ёмонларидан бири...

- Ҳамманинг ўз услуби бор. Буни танқид қила олмайман.

- Марвел қаҳрамонларидан қайси бирининг ролини ўйнаган бўлардингиз?

- Ўргимчак одам

- Португалия бу йил Жаҳон чемпиони бўлиши мумкинми?

- Нега йўқ?

- Машғулотларда футболчиларнинг оёқлари орасидан тўпни энг кўп ким олиб ўтади?

- Менимча Жейдон Санчо. Ҳар ҳолда айнан у бу ишни қилишга энг кўп ҳаракат қилади.

- АПЛда  сиз қарши ўйнаган энг кучли ярим ҳимоячи ким?

- Кевин де Бруйне

Rating: -3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика