Latest news

17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  0 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  0 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  4 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  4 14:55МЮ Эдерсон бўйича музокаралар олиб бормоқда  4 14:28"Тоттенхэм", "Ньюкасл" ва "Наполи" Грилишга даъвогар  0 14:02U-16 халқаро турнири. Ўзбекистон бу гал Японияга имкониятни бой берди  18 13:33Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида: клублар музокараларга киришмоқда  7 13:06"Спортинг" Гёкерешни Суарес билан алмаштирмоқчи  2 12:39Файзуллаевнинг мураббийи: "Аббос ўзи учун тўғри қарор қабул қилади"  9 12:18Марко Верратти Қатарда жамоасини ўзгартирди  1 11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  4 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  8

Роберто Мартинес: «Ортга назар солишни хоҳламайман» News

Роберто Мартинес: «Ортга назар солишни хоҳламайман»

Ушбу мутахассис Англия премьер-лигасида муваффақиятли фаолият юритди: «Суонси», «Уиган» ва «Эвертон»да ишлади. Август ойида 43 ёшли мураббий Бельгия терма жамоасини қабул қилиб олди. У
У Евро-2016дан сўнг жамоани тарк этган Марк Вильмотснинг ўрнини эгаллади. Яқинда FIFA.com сайти Роберто Мартинес билан суҳбат уюштирди. қуйида ана шу интервьюни ўқишингиз мумкин.

- Сизга Бельгия футбол иттифоқи таклиф билан чиққанида ажабландингизми?


- Гап менинг ҳайрон қолишимда эмас, асосийси, мамлакат футбол иттифоқи шундай лойиҳага қўл урган.

- Шартнома тузгунингизга қадар жамоа ҳақида нима билардингиз?


- Таркибида премьер-лига орқали менга таниш бўлган футболчилар бор. Айниқса, Ромелу Лукаку, Маруан Феллайни ва Кевин Миральясни яхши танийман. Улар билан «Эвертон»да бирга ишлаганмиз. Италия «А» сериясида ҳам яхши ўйинчилар фаолият юритишмоқда, аммо миллий чемпионатда тўп сурадиганлар борасида унчалик маълумотга эга эмасман. Айни пайт уларни ўрганиш билан машғулман. Шу боис ҳам иложи борича кўпроқ ўйинларни томоша қиляпман. Бельгиялик ёшларнинг иқтидорига қойил қоляпман. Имкон туғилиши ҳамоно уларни бош жамоага чорлайман. Шогирдларимни нафақат майдонда, балки унинг ташқарисида ҳам яхшироқ билишни истайман.

- қўл остингизда жаҳон даражасидаги футболчилар бор...


- Иқтидор ўз йўлига. Ҳамма биладики, натижага эришиш учун бунинг ўзи камлик қилади. Муҳими - тўғри йўл танлаш. Мақсадимиз - Бельгия термаси ҳали эришмаган ютуқларни қўлга киритиш. Тарихда ҳам ҳеч нима юта олмаган кучли жамоалар бўлган.

- Бельгияликларнинг Евро-2016даги иштирокларига қандай баҳо берасиз? Жамоа чорак финалда Уэльс термасига имкониятни бой берди.


- Ортга назар солишни хоҳламайман, кўпроқ келажакка эътибор қаратаман. Жамоадаги дастлабки учрашувимни Испания термасига қарши ўтказдим. Ўшанда футболчиларда тўла эҳтирос ва қайғуни кўрдим, мухлислар ҳам шундай ҳолатга тушгандилар. Бундан кўриниб турардики, Европа чемпионатидаги муваффақиятсиз иштирок ўзининг салбий таъсирини кўрсатган. Биринчи вазифам футболчиларни ана шундан халос қилиш эди. Режага кўра, мен бошқараётган жамоа ортга қарамай, янги марраларни забт этиш ҳақида ўйлаши лозим. ЖЧ-2018 саралаш баҳсларидаги дастлабки учта учрашувимизга назар солсангиз, юқоридаги муваффақиятсизликни унутганмизга гувоҳ бўласиз. Шуниси аниқки, ортга фақатгина тажриба воситаси сифатида қараш керак, холос.

- Олдин клубда ишлагансиз ва футболчилар билан ҳар куни мулоқотда бўлгансиз. Терма жамоада эса бунинг имконияти йўқ. Шундай жиҳатларга қандай эътибор қаратяпсиз?


- Тўғри, клубдаги ишимни баъзан соғинаман, лекин футболда мослашиш деган нарса бор. Шундай экан, терма жамоа ишига кўникишга мажбурман.

- Сизнингча, Бельгия терма жамоасининг халқаро аренадаги имкониятлари қандай?


- Ҳаммаси босқичма-босқич амалга ошади. Энг аввало, айрим ички ишларимизни якунлаб олишимиз керак. Кучли жамоа жамлагандан кейин эса халқаро майдонлардаги имкониятларимиз ҳақида гапиришим мумкин.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика