Latest news

01:15Шешко сабабли МЮ ўз ҳужумчисидан воз кечмоқда  0 00:49Зидан келаси йили мураббийликка қайтиши кутилмоқда  0 00:17Шешко Каррингтонда  0 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда иродали ғалабага эришди, Шомуродов захирадан ўйинга қўшилди  21 23:31Рўзиқул Бердиев: "Охирги зарбани беришда совуққонлик етишмади"  6 23:20Максим Шацких: "Бугун ютишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди"  3 22:55Here we go! "Барселона" асосий ҳимоячиси "Ал Насср"га ўтмоқда  0 22:40Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир гапимиз баҳонага ўхшаб қоляпти"  3 22:08Виталий Левченко: "Биз ҳам "Қўқон-1912"га ёрдам қилдик"  7 21:58Суперлига. "Насаф" ўз уйида "Андижон" билан дуранг ўйнади  98 21:42Биласизми? "Нефтчи" бу йил сафар ўйинларида мағлуб бўлмади  2 21:24"Қўқон-1912" 3 ойдан бери ғалаба қозона олмаяпти  3 21:08Суперлига. "Нефтчи" сафарда "Қўқон-1912"ни қийинчилик билан мағлуб этди  18 20:45"Реал" 3 нафар футболчисига янги шартнома таклиф қилмайди  3 20:20Нестеров, Кападзе, Жепаров, Машарипов... Мирко Еличич ўз қўл остида ўйнаган футболчилардан иборат рамзий жамоа тузди  6

Рио Фердинанд: "Йиллар ўтиши билан "МЮ"да қолишга интилиш фақат кучайиб боряпти" News

Рио Фердинанд: "Йиллар ўтиши билан "МЮ"да қолишга интилиш фақат кучайиб боряпти"

"Манчестер Юнайтед" тажрибали ҳимоячиси Рио Фердинанд аввал бошда "қизил иблислар" сафида бунча йил тўп сураман деб реъжа қилмаганини тан олди.
"Мен ўзимни "МЮ"чалик катта бўлмаган клубларда ҳам 10 йил фаолият олиб боришимни тасаввур қила олардим. Бироқ бу ишни "Манчестер Юнайтед" таркибида амалга ошириш, аввалдан реъжалаштирса бўладиган даражада осон эмас. Мен бунга ҳеч қачон ишонмасдим, тўғрисини айтсам".

"Мен "МЮ"да бир неча йил, нари борса уч ёки тўрт мавсум ўйнаб, кеин бирор хорижий клубга ўтиб кетсам керак деб ўйлардим. Бироқ мен "МЮ"ни шунчаки севиб қолдим! Мен ғалабаларни, клуб тарихини севиб қолдим".

"Ушбу буюк тарихнинг бир қисми бўлишим, ҳатто тасаввуримга ҳам сиғмайдиган воқелик бўлди. Йиллар ўтгани сари "Манчестер Юнайтед"да қолишга, унинг ғалабаларида иштирокчи бўлишга бўлган интилиш фақатгина кучайиб борди", деди Фердинанд.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика