Latest news

09:26"Андижон" футболчилари ОЧЛ 2 қуръасидан олдин ўз фикрларини билдиришди  0 08:57"Манчестер Сити" футболчисини 70 миллион еврога сотмади  2 08:28Александер Исак "Ньюкасл"га бойкот эълон қилди  6 07:59Бугун "Насаф" ва "Андижон" халқаро майдондаги рақибларини билиб олишади  0 07:30Суперлига. Бугун 19-турга старт берилади  1 01:47"Челси" Гарначо учун 30 миллиондан кўп тўламоқчи эмас  1 01:11Эрик тен Хаг: "Фақатгина Гарри Поттер катта тезликда яхши жамоа ташкил қилиши мумкин"  5 00:11Санчога харидор топилди  0 23:52"Реал"нинг янги футболчиси: "Мен учун энг зўр футболчи - Месси"  17 23:22Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" вазифани уддалай олмади  2 22:59Ринат Дасаев: "Ўзбекистонга Жаҳон чемпионатида омад тилайман"   1 22:38Тимур Кападзе: "Майдонга Дасаевга гол ураман деб тушган эдим"   1 22:14Доннарумма "Сити"да қанча маош олади?  7 21:53Расман: Мастантуоно - "Реал" футболчиси!  4 21:29Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" сўнгги босқич олдидан мағлуб бўлди  8

Рифат Акрамхўжаев: "Асосий мақсад яхши футболчиларни тарбиялаб бериш" News

Рифат Акрамхўжаев: "Асосий мақсад яхши футболчиларни тарбиялаб бериш"

"Локомотив" U-18 жамоасига бош мураббий этиб Рифат Акрамхўжаев тайинланди.

Бу йил ҳам ПФЛ томонидан Республика U-18 биринчилиги ташкил этилади. Фақат аввалги икки йилда ўтказилган мусобақадан фарқли ўлароқ бу йилгиси Суперлига ва U-21 ёшлар лигаси билан биргаликда параллел равишда олиб борилади. 

Яъни Суперлига учрашувларидан бир кун олдин жамоаларнинг ўринбосарлари ўйин ўтказса, икки кун олдин U-18 жамоалари ўзаро майдонга тушишади. Рифат Акрамхўжаев "Локомотив" U-18 жамоасининг мавсумга тайёргарлиги ҳақида гапириб берди.

 

Тайёргарлик ҳақида 

- Янги мавсумга тайёргарликни 6 январдан бошладик. Ҳаммаси режа бўйича олиб борилди. Бир нечта ўртоқлик учрашувлари ўтказиб шу орқали футболчиларни текшириб олдик. 26 февраль куни "Андижон"га қарши баҳс билан мавсумни бошлаймиз. Ўйлайманки, ушбу мавсумда жамоамиз ўзини кўрсата олади. 


"Бунёдкор" U-18га қарши кечган ўртоқлик ўйини ҳақида 

- Ўйин яхши ўтди. Футболчилар имкониятлардан фойдаланиб рақиб дарвозасига учта тўп киритишди. Лекин назорат баҳсида барибир асосий эътибор ўйинчиларни текшириб олишга қаратилган бўлади. Муҳими расмий беллашувларда ўзимизни қанчалик кўрсата олишимизда. 


Таркиб ҳақида 

- Таркибдан кўнгил тўқ. 9 декабрдан "Локомотив" U-21 жамоаси учун селекция ишларини бошлагандик. Кейин U-18 учун яхши футболчиларни таклиф эта бошладик. Вилоятлардан ўзимизга маъқул келган ёшларни сафимизга жалб этдик. 


"Локомотив" U-18 олдига қўйилган вазифа ҳақида 

- Албатта, биз ҳам чемпион бўлишга ва ҳар бир ўйинда ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Ҳаммага яхши маълум, "Локомотив" ўз олдига фақат юқори мақсадларни қўйиб келади. Лекин ўз навбатида биз учун энг муҳими асосий таркибга муносиб футболчиларни етказиб бериш ва бу йўлда енг шимариб ишлаймиз.

Rating: -5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика