РФИ ФИФАдан гол аниқлаш тизимини Россияда қолдиришни сўради
16 jun 2017 16:52
News
РФИ ФИФАдан гол аниқлаш тизимини Россияда қолдиришни сўради
Россия бош вазири ўринбосари Виталий Мутконинг сўзларига кўра, Россия футбол иттифоқи ФИФАдан Конфедерациялар Кубоги мусобақасидан сўнг голни аниқлаш тизимини мамлакатда қолдиришни сўради.
"Конфедерациялар Кубогидан сўнг тўрт стадионда голни аниқлаш тизими қоладими? Бу технологиядан фойдаланишни истаймиз. Бу борада ФИФАга мурожаат қилдик. Улардан технологиядан кейин ҳам фойдаланишни сўрадик. Бу аниқроқ натижаларга эришиш имкониятини беради. Биз керакли шартномаларни имзолаб, тўртта стадиондаги ускуналар пулини тўлашимиз лозим. "Краснодар" стадиони ҳам шундай технологияни ўрнатмоқчи. Мурожаат қилдик. Агар тасдиқлашса, Россия чемпионати регламентига бу тизимдан фойдалана оладиган одамларни ўқитиш бандини киритамиз" - дейди Мутко.
Link :
Source : Championat.com
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Comments