Latest news

09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  1 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  2 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  9 08:27Файзуллаев ва Шомуродов рамзий терма жамоадан жой олишди  5 07:58Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" "Ал Иттиҳод" меҳмони бўлади  3 07:35Sofascore. Супер ўйин кўрсатган Файзуллаев ва Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  9 02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  2 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  1 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  14 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  6 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  2 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  4 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  5 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  8

"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда News

"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда

Англиянинг "Ливерпуль" ва Испаниянинг "Реал" клублари янги мавсум бошланиши арафасида ўзаро ўйинчи алмашмоқчи.

Мерсисайдликлар ҳужум чизиғини кучайтириш ниятида, шунинг учун улар бразилиялик вингер Родриго хизматларига қизиқиш билдирмоқда. "Қироллик клуби" франциялик ҳимоячи Ибраима Конатени жамоанинг Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидаги омадсизлиги ва Франциянинг ПСЖ жамоасидан қабул қилиб олинган аламли мағлубиятидан (4:0) сўнг сафига қўшиб олмоқчи.

Испания матбуоти хабарига кўра, жамоалар ўйинчиларни алмашиш имкониятини ўрганмоқда. "Ливерпуль" Конате ва Родригонинг трансфер қийматидаги фарқни қоплашга тайёр, чунки бразилиялик футболчи францияликдан 30 миллион еврога қимматроқ (90 ва 60).

Англия чемпиони футболчисини текинга йўқотмоқчи эмас – ҳимоячининг шартномаси бир йилдан кейин тугайди, у ҳамкорликни давом эттирмайди. Шу сабабдан "Ливерпуль" мадридликларга Родригони беришни таклиф қилди ва бунинг эвазига "қаймоқранглилар" Конате ва 30-35 миллион евро олади.

Айни дамда "қироллик клуби" вингернинг келажаги бўйича якуний қарорга келмаган, бироқ унинг кетишига тўсқинлик қилмоқчи эмас. "Реал" алмашувга рози бўлиши мумкин, лекин аввало Англиядан келган таклифни ўрганиб чиқади.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика