Latest news

17:17Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Арал" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:00Ван Дейк "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубият ҳақида: "Иккинчи голни эҳтиётсизлик туфайли ўтказиб юбордик"  5 16:31Юрген Клопп нима учун "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамаган?  1 16:03Алонсо: "Реал" Мбаппега боғланиб қолганми? Мен бундай демаган бўлардим"  2 15:35"Навбаҳор"га санкция қўлланади  9 15:03Швеция терма жамоасига бош мураббий тайинланди  1 14:34Даҳшат! Ҳоланд мавсум бошидан бери АПЛдаги 11 та жамоадан кўпроқ гол урди  4 14:05Педри: "Биздан кутилаётган даражани кўрсатолмаяпмиз"  1 13:33"Реал" собиқ футболчиси инсультни бошдан ўтказди  0 13:04ОЧЛ 2. "Андижон" – "Ал Ҳалдия" баҳсига ҳакамлар тайинланди  5 12:35Ўзбекистонда трансфер ойнаси қачон очилади?  4 12:08Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Нефтчи" – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулосасини эълон қилди  23 11:43Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Филиппинга йўл олади  0 11:11Игорь Сергеев "Қизилқум"га қарши ўйин, пенальти тепиш сири ва терма жамоада бу ишни амалга ошириш имконияти ҳақида гапирди  3 10:55Бруну Фернандеш ТОП-5 га кириб олди  5

"Реал Сосьедад" россиялик футболчи трансферини деярли ҳал қилди News

"Реал Сосьедад" россиялик футболчи трансферини деярли ҳал қилди

"Реал Сосьедад" "Динамо" ва Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Арсен Захарян трансферига жиддий киришган.

Испанлар иқтидорли футболчи учун 12 миллион евро + бонуслар таклиф қилишга тайёр. "Реал Сосьедад" футболчининг ўзи билан шартнома борасида келишувга эришиб улгурган.

Келишув яқин кунларда тўлиқ ҳал этилиши кутилмоқда. "Динамо" 20 ёшли футболчи трансфер ҳуқуқининг бир қисмини ўзида сақлаб қолмоқчи.

Захарян москваликлар асосий жамоаси таркибида 2021 йилнинг қишидан буён ҳаракат қилмоқда (89 ўйин, 19 та гол ва 25 та ассист). Бу мавсум ярим ҳимоячи 5 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма етказиб берди. 

"Transfermarkt" портали футболчи трансферини 15 миллион еврога баҳоламоқда. Москваликлар ҳам футболчиси билан айнан шундай сумма эвазига хайрлашишга тайёр.

Хавбекнинг "Динамо" билан шартномаси 2023/24-йилги мавсум охиригача мўлжалланган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика