“Реал” мухлислари Бэйлни ҳуштакбозлик билан қарши олишди
24 nov 2019 07:58
News
“Реал” мухлислари Бэйлни ҳуштакбозлик билан қарши олишди
Ла Лиганинг 14-турида “Реал” ўз майдонида “Реал Сосьедад”ни (3:1) қабул қилиб, навбатдаги ғалабасини нишонлади.
Қироллик клуби ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл 67-дақиқада захирадан майдонга туширилди. Бу унинг охирги бир ярим ойда жамоаси таркибида ўтказган илк учрашуви бўлди.
“Сантьяго Бернабеу”да йиғилган мухлислар Бэйлнининг майдонга қайтишини ҳуштакбозлик билан қарши олишди. Тўп ҳар сафар футболчига келиб тушиши билан стадиондаги мухлислар ҳуштакбозликни янада авж олдиришди.
Бэйл жорий мавсумда жамоасининг 3-учрашувида иштирок этди. “Реал”нинг учинчи голида сўнг Казимейро Бэйл олдига югуриб бориб, голни у билан бирга нишонлаб, Бэйл ва жамодошлари орасида ҳеч қандай муаммолар йўқлигини исботлашга ҳаракат қилди. Аммо мухлислар тўп Бэйлга тушиши билан унга нисбатан “босим” ўтказишга уринишдан тўхташмади.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Comments