Latest news

16:12ЕЧЛ 1/8 босқичига қуръа ташланди. "Реал" яна "Сити" билан ўйнайди  34 15:56"Барселона" бошқаруви аъзоси клуб Ҳоланд билан битим тузиши мумкинлигини айтди  1 15:40"Ғазалкент" назорат учрашувида "Зенит-2" билан дуранг ўйнади  0 15:27Водий клуби 12 йилдан сўнг янги мавсумни ўз аренасида қарши олади   1 15:04Нафақат чемпионлик учун кураш: "Арсенал" майдондан ташқарида ҳам "Манчестер Сити"га чақириқ ташлади  2 14:38Суперлига-2026. Мавсум давомида кузатиб бориш керак бўлган ёш иқтидор эгалари  2 14:12"Сўғдиёна" сўнгги бор қачон мавсумни ғалаба билан бошлаган?  0 13:49АПЛ клуби бош мураббийи билан шартномани 2032 йилнинг ёзигача узайтирди  0 13:26Суперлига. "Қўқон-1912" 7 йиллик нохуш анъанага барҳам берадими?  8 13:06Англия грандлари "Ноттингем Форест" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  3 12:38"Манчестер Юнайтед" "Боруссия Д" футболчисига қизиқмоқда  1 12:10Роналду Англияга қайтиши мумкин?!  6 11:42Жанубий Америка Рекопасида сенсация! "Фламенго" совринни Аргентина клубига бой берди  3 11:21Суперлига старти — сюрпризлар саҳнасими?  11 10:47Мамардашвили "Ливерпуль"даги ҳолатидан норози ва ёзда ижарага кетиши мумкин — ТEАМtalk   3

"Реал Мадрид" Беллингемга "Челси"дан ўринбосар топди News

"Реал Мадрид" Беллингемга "Челси"дан ўринбосар топди

"Реал Мадрид" клуби агар жорий мавсум якунида Жуд Беллингем жамоани тарк этадиган бўлса, унинг ўрнига "Челси" ярим ҳимоячиси Энцо Фернандесни олиб келиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда "Caught Offside" нашри хабар бермоқда.

Манбанинг таъкидлашича, ҳозирда "қаймоқранглилар" англиялик футболчининг кетишини режалаштиришмаяпти, бироқ воқеалар ривожи бундай тус олиши мумкинлигини ҳам истисно қилишмаяпти. "Қироллик клуби" мутасаддилари Фернандесни жамоада етакчилик ролини ўз зиммасига олишга қодир футболчи деб ҳисоблашмоқда.

Маълумот учун:

- Беллингем 2023 йилдан буён "Реал Мадрид" шарафини ҳимоя қилмоқда. У жорий мавсум барча мусобақаларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

- Англиялик футболчининг мадридликлар билан шартномаси 2029 йилгача амал қилади.

- "Transfermarkt" портали Беллингемнинг бозор қийматини 160 миллион еврога баҳолаган.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика