Latest news

12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  0 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  0 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  2 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  0 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  17 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  6 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  22 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:50АПЛ. "Ливерпуль" 90+6 дақиқада "Лидс"дан тўп ўтказиб юборди ва ғалабани қўлдан бой берди  34 00:45Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик  41

«Реал» футбол клуби фонди менежери «Бунёдкор» меҳмони бўлди News

«Реал» футбол клуби фонди менежери «Бунёдкор» меҳмони бўлди

Куни кеча Испаниянинг машҳур «Реал» футбол клубини Яқин Шарқ ҳамда Африка мамлакатлари бўйича фонди менежери Иниго Аренильяс Чавес «Бунёдкор» меҳмони бўлди.

«Бунёдкор» футбол клуби Бош директори вазифасини бажарувчи Мирзаев Улуғбек Абдусатторович қабулида бўлган меҳмон самимий руҳда ўтган учрашувда жамоамиз ҳақида илиқ фикрлар билдирди. Хусусан, «икки юлдузли» мақомини олишга яқин турган академиямиздаги шароитлар, клубнинг умумий инфратузилмаси, стадионимиз тўғрисида фикр билдирар экан, бундай имкониятларга эга жамоа билан турли лойиҳалар бўйича ҳамкорлик қилиш фонднинг режалари қаторига киришини таъкидлади. Жумладан, Иниго Чавес «Реал» футбол клуби фондининг Осиё-Африка минтақаси бўйича энг катта – БАА филиали бўйича ҳамкорлик лойиҳасини йўл қўйишни таклиф қилди. Улуғбек Абдусатторович меҳмоннинг бу таклифига жавобан, «Бунёдкор» «Реал» фонди томонидан таклиф қилинадиган лойиҳаларни амалга оширишда барча имкониятларни ишга солишини таъкидлади. 

Маълумот ўрнида айтиш керак, «Реал» фондининг БААдаги филиалига ўз вақтида Испания миллий терма жамоасининг асосий ўйинчиси, юлдузи бўлган Мичель Сальгадо директорлик қилмоқда.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика