Latest news

11:57"Машъал" 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 11:30Ибрагимович Мессининг жамоадошларини танқид қилди: "У ҳайкаллар билан ўйнамоқда"  6 10:40"Астон Вилла" бир қатор футболчилар билан хайрлашди  0 10:12Лионель Месси кежалаги борасида бир қарорга келди  15 09:55КЖЧ. "Ал Ҳилол" тўртта гол уриб, "Манчестер Сити"ни мусобақадан чиқариб юборди  34 09:43ОКМК дарвозабони жамоани тарк этишга яқин  1 09:10"Ким қолишни истамаса, хайр!". "Интер" сардори Лаутаро ЖЧни тарк этганига муносабат билдирди  6 08:44Сенсация! "Ал Ҳилол" даҳшатли ўйинда "Манчестер Сити"ни мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  96 08:20Суперлига. 15-тур баҳсларининг бошланиш вақтлари маълум  0 07:40Криштиану Роналду: "Бу аллақачон ўтмиш"  18 04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  67 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  25 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  11 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  3 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  4

Р.Бердиев: “Ал Фатҳ” вазиятдан унумли фойдаланди” News

Р.Бердиев: “Ал Фатҳ” вазиятдан унумли фойдаланди”

“Ал Фатҳ” – “Насаф” (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб “Насаф” устози Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

-Бу каби катта ўйинларда гол урмасдан ғалаба қозониш қийин. Учрашув тақдирини биргина стандарт вазият ҳал этди.

- "Ал Фатҳ" бугун кўрсатган ўйини билан сизни ҳайратлантира олдими?

- Йўқ, биз "Ал Фатҳ"дан айнан шундай қаршилик бўлишини кутгандик. Чунки буларда жамоавий ўйин ҳам, индивидуал ҳаракати юқори даражадаги футболчилар ҳам бор. "Ал Фатҳ"нинг португалиялик легионерининг индивидуаль ҳаракати уларга ғалабани тақдим этди.

- "Насаф" танаффусдан сўнг ҳужумга ўтди. Нега жамоангиз илк дақиқаларданоқ ҳужумкор тактикада ўйнамади?

- Баҳсга тайёрлаган режамиз биринчи бўлимда ўз дарвозамиз даҳлсизлигини сақлашдан иборат ва яратиладиган вазиятлардан унумли фойдаланиш эди. Аммо афсуски ундай бўлмади. Драган Черан танаффусга чиқишдан олдин жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади.

- Жамоангиз гарчи ютқазиб турган бўлсада, иккинчи бўлимда кераклигича ҳужумкор ўйнамади. Нимага?

- "Ал Фатҳ" аввало бунга имконият қолдирмади. Кези келганда биз иккита, учта ҳужумчи билан ҳам ҳаракат қилдик. Лекин рақиб  жуда яхши ҳимояланди.

- "Насаф" гуруҳ босқичига чиқа олмаганига нима сабаб бўлди: "Ал Фатеҳ" жуда кучли ўйнадими ёки жамоангизни кераклигича ушбу баҳсга тайёрлай олмадизми?

- Шуни айтишим мумкинки, иккала жамоа ҳам бир хил ўйин кўрсатишди. Аммо "Ал Фатҳ" яратилган вазиятлардан унумли фойдаланди. Беллашув айнан кимнингдир устунлиги остида ўтгани йўқ.


Rating: -15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика