Равшан Хурсанов: “Миллий чемпионатимиз савияси аввалгидан ўсган”
04 nov 2019 19:50
News
Равшан Хурсанов: “Миллий чемпионатимиз савияси аввалгидан ўсган”
Боиси термизликлар кучли бешликдан жой олиш учун қаттиқ курашишмоқда. Гарчи, орадан анча вақт ўтиб элитага қайтган бўлсада, жамоа намойиш этаётган ўйин мухлисларга манзур бўлмоқда. Мазкур баҳсда майдонга тушмаган бўлсада, жамоадошларига руҳан далда бўлиб турган Равшан Хурсановдан сайтимиз учун интервью олдик.
- Дастлаб “Пахтакор”га қарши кечган ўйин ҳақида...
- Улар учун бу ўйиннинг қандай натижа билан тугашини фарқи йўқ эди. Биз учун даражаси юқори беллашувлардан бири саналарди. Тўғри доим ғалаба учун майдонга тушамиз, ҳеч бўлмаганида бир очко билан ортимизга қайтишни мақсад қилиб қўйгандик. Дуранг ҳам турнир жадвалида юқорилашимизга ёрдам берарди. Ўйин икки жамоа учун ажойиб ўтди. Ҳакамларни бироз учрашув тизгинини қўлдан чиқарганини айтмаганда муносиб қаршилик кўрсатишга уриндик. Боллар ёмон тўп тепишмади. Айниқса, ҳисоб 1:2 бўлиб турган пайтда, бир қатор хавфли вазиятлардан унумли фойдаланганимиз йўқ.
- Якунига етиб бораётган мавсум ҳусусида фикр мулоҳазаларингиз. “Сурхон” учун дебют мавсум кўнгилдагидек ўтяптими?
- Ижобий фикр билдиришим мумкин. Ўзига яраша қизиқарли ўтмоқда. Учиничи ва еттинчи жамоалар ўртасидаги очколар фарқи у қадар катта эмас. Клублар ўртасида қизғин кураш кечаяпти. Суперлига клублари бари ўсишга ва кучайишга эришган. Миллий чемпионатимизни савияси ўсган аввалгидан. Бир-биридан чиройли ўйинларни гувоҳи бўляпмиз. Ҳар бир очко олтинга тенг. Шунинг учун футболчилар борини бериб ҳаракат қилишмоқда. Ўзимизнинг жамоа ҳақида нима ҳам дейишим мумкин? Ўзингиз кўрдингиз биринчи даврада жуда яхши ўйин кўрсатдик. Орада кетма-кет мағлубиятлар сабаб қийин ҳолатга тушиб қолдик. Кейин яна ўзимизни ўнглаб олдик.
- Йил бошида жамоага қандай мақсад қўйилган эди, белгиланган вазифа сари интиляпсизларми?
- Яна учта тур қолди. Агар мавсумни кучли бешликда якунласак мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бу жамоамиз учун яхши кўрсаткич ҳисобланади. Биласиз, бу йил биринчи бор Суперлигада иштирок этяпмиз. Ҳали, тўлиқ шаклланиб улугрмадик. Камчиликлар бор. Уларни устида ишласак кейинги йил албатта юқори ўринлар сари ҳаракат қиламиз.
- Жамоага иккинчи даврада қўшилган бразилияликларни маҳаллий футболчилардан устун жиҳатини сездингизми?
- Менимча легионер маҳаллий футболчилардан ҳар томонлама устун бўлиши керак. Агар уларга берилган имконият ўзимизникиларга берилганида фойдаси кўпроқ бўлар эди.
Абдулазиз суҳбатлашди
Comments