Latest news

20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  29 20:20Жезуш: "Стадиондаги мухлисларнинг 80 фоизи Роналду учун келади"  9 20:00Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  2 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  1 18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 17:312 ўриндиққа 3 одам  5 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  3 17:00“Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун НАҚД ПУЛда 1 млрд сўмгача кредит ажратади  7 16:29"Челси" учинчи либосини тақдим этди  1 16:00Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди  1 15:45Павар "Интер"дан кетиши мумкин: Франция ёки Саудия Арабистони?  0 15:16"Қайрат" "Селтик" тўсиғидан ўтса, неча миллион доллар ишлаб олади?  11 15:09"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани бекор қилишга келишиб олди  0

Равшан Эрматов: "Рўзиқул Бердиев "Насаф"ни "юлдузлар фабрикаси"га айлантира олди" News

Равшан Эрматов: "Рўзиқул Бердиев "Насаф"ни "юлдузлар фабрикаси"га айлантира олди"

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан сўнг фикрларини ўртоқлашди.

"Бу йил нафақат Ўзбекистон балки, бутун дунё учун оғир ўтди. Бизда ҳеч қачон бундай тажриба бўлмаган. Лекин йўлини топиб мухлисларга футболни тақдим қилиш вазифамиз ҳисобланади. Проффессионал футбол лигаси билан биргаликда маҳсус комиссияга, ҳукуматимизга мурожаат қилганимизда бизни қўллаб-қувватлашди. Футболни давом эттириш учун руҳсат олдик ва мавсумни ниҳоясига етказдик. Барча мусобақалардан олдин ЎзПФЛ футболни биринчилардан бўлиб бошлади. Бунинг ортида жуда катта жамоа, мутахассислар, мураббийлар, футболчилар меҳнат қилди. Йил якунида уларнинг меҳнатини қадрлаб мана шундай тақдирлаш маросимини ўтказдик.

Бу йилнинг энг яхшилари деб топилган Рўзиқул Бердиев ва Жалолиддин Машарипов ҳақиқий футболнинг фидойилари. Кўряпсизлар, Рўзиқул ака "Насаф"ни юлдузлар "фабрикаси"га айлантирдилар. Улар бундан тўхтамаяптилар ва терма жамоларимизга футболчи етказиб беришда фаол бўлмоқдалар. Нафақат миллий терма жамоа, балки барча ёшдаги жамоаларимизда "Насаф"дан футболчилар кўпчиликни ташкил қилади. Жалолиддин Машарипов ҳам ўзининг голлари, финтлари ва ажойиб ўйинлари билан бизнинг азалий орзумиз бўлган Жаҳон чемпионатига чиқишимиз учун муносиб ҳисса қўшади деб ўйлайман",- дейди Эрматов.



Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика