Latest news

12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  0 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  12 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  32 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  7 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23

Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди News

Марказий Осиё. "Қайрат" ютқазди, "Истиқлол" кубокдан чиқиб кетди, ўзбекистонлик Марадона эса топ-ассистентлардан бирига айланди

Марказий Осиё мамлакатлари мусобақалари билан таништиришда давом этамиз.

ҚОЗОҒИСТОН

Қозоғистон чемпионатида 21-тур ўйинлари якунланди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди:

"Қайрат" – "Елимай" – 2:3

"Қизилжар" – "Женис" – 1:1 

"Туран" – "Қайсар" – 1:0

"Ақтобе" – "Оқжетпес" – 2:1

"Астана" – "Улитау" – 4:0

"Ордабаси" – "Тобил" – 2:3

"Жетису" – "Атирау" – 0:0

Турнир жадвалида "Астана" ва бир ўйин кўп ўтказган "Қайрат" пешқадамлик қилмоқда. "Тобил" икки очко ортда қолган ҳолда энг яқин таъқибчи бўлиб турибди.

Тупурарлар жадвалида Даурен Жумат ва Назми Грипши 9 тадан гол урган ҳолда етакчилик қилмоқда.

ТОЖИКИСТОН

Тожикистон чемпионатида 15-тур ўйинлари давом этмоқда. Тур учрашувлари 23 август куни якунланади.

Турнир жадвалида Душанбенинг КМВА клуби 31 очко билан пешқадамлик қилмоқда, бир ўйин кам ўтказган "Истиқлол" ҳисобида 30 очко мавжуд.

Шунингдек, Тожикистон кубоги финали санаси тасдиқланди. Турсунзоданинг "Регар-ТадАЗ" ва Хўжанднинг "Эсхата" жамоалари 14 сентябрь куни бош соврин учун кураш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, турнир фаворити "Истиқлол" чорак финалда мусобақани тарк этган.

ҚИРҒИЗ РЕСПУБЛИКАСИ

Қирғиз Республикаси чемпионатида 17-тур ўйинлари якунланди. Турнир жадвалида "Мурас Юнайтед" пешқадамлик қилаётган бўлса, биратўла уч клуб пешқадамни таъқиб қилмоқда.

Тўпурарлар жадвалида "ЎшМУ"нинг бразилиялик ҳужумчиси Ромарио Ричард 13 та гол билан пешқадамлик қилмоқда. 

Энг яхшиши ассистентлар рейтингида эса "Абдиш-Ата" сардори Эрбол Атабаев 11 та голли узатма билан етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда бораётган "ЎшМУ"нинг ўзбекистонлик футболчиси Марадона Сафаров ҳисобида 7 та ассист мавжуд.

18-тур ўйинлари бугун старт олади.

ТУРКМАНИСТОН

Туркманистон чемпионатида 18-тур ўйинлари ортда қолди. Унда қуйидаги натижалар қайд этилди:

Турнир жадвалида ОЧЛ-2 мусобақасида "Андижон" клубининг бўлажак рақиби "Аркадағ" юз фоизлик натижа билан пешқадамлик қилмоқда. Яқин таъқибчи "Аҳал" билан тафовут 25 очкони ташкил этади.

 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика