Latest news

02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  10 01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  14 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  1 00:21Испания кубоги. "Талавера" - "Реал Мадрид". Бошланғич таркиблар аниқ  0 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  1 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  2 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  8 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  7 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  10

Равшан Эрматов Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси билан учрашди News

Равшан Эрматов Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси билан учрашди

Хабарингиз бор, 19-23-ноябр кунлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида CAFA U-15 турнири ўтказилади. Мазкур мусобақага тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда йиғин ўтказмоқда.

"Бугун Чиғатой базасида ўтказилган назарий машғулотига ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ташриф буюрди.

Сервер Жепаров бошчилигидаги мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва имкониятлари хусусида суҳбатлашилди. Ҳар кунлик тайёргарликка замонавий ёндашиш, янги технологияларни жалб этиш, спорт тиббиёти, витаминизация ва тикланиш жараёнига жиддий эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Мазкур жамоа 2028 йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпиадага мақсадли ва тизимли тайёргарлик олиб бориши, кейинги йилги Осиё чемпионати саралаш босқичида муваффақиятли иштирок этиб, турнирнинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритиши, шунингдек, 2023 йил ўтказиладиган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиши мақсад қилнган. 

Равшан Эрматов футболчилар билан суҳбатда келажакда миллий терма жамоа сафида ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, спортимиз фахри бўлишига тилак билдирди. Бу йўлда аҳиллик, майдонда ва ундан ташқарида бир жамоа бўлиш, терма жамоа сафида “мен” эмас, балки “биз” деган сўз устувор бўлиши зарурлигини эътироф этди", – дейилади ЎФА матбуот хизмати хабарида.

“Сизда келажакда Олимпия ўйинлари иштирокчисига айланиш имкони бор. Ана шу орзуга етишиш учун ҳозирдан ўз олдингизга юқори мақсад қўйишингиз керак. Бунга ирода, сабр, интизом каби хислатларни намойиш этиб, энг муҳими, тинмай меҳнат қилган ҳолда эришиш мумкин”, – дея таъкидлади Эрматов.

Эслатиб ўтамиз, вакилларимиз CAFA U-15 турнирида иштирок этиш учун эртага Душанбе шаҳрига жўнаб кетишади. Сервер Жепаров шогирдларининг дастлабки ўйини 19 ноябрь куни Эронга қарши ўтказилади.

Rating: -12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика