Latest news

02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  1 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  0 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  6 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  3 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  3 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  4 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  2 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  22 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  3

Равшан Эрматов Одил Аҳмедов жамоасининг ОЧЛдан ўрин олган ўйинини бошқаради News

Равшан Эрматов Одил Аҳмедов жамоасининг ОЧЛдан ўрин олган ўйинини бошқаради

Ўзбекистонлик бир қатор ҳакамлар Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган учрашувларда ишлаш учун таклифлар олишди.

Жумладан, ОЧЛ гуруҳ босқичи 5-туридан ўрин олган баҳсда Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" жамоаси ўз майдонида БААнинг "Ал-Айн" клубини қабул қилади. Мазкур ўйинни Валентин Коваленко бошқариб боради. Унга қанотларда Андрей Цапенк ва Темур Гайнуллин ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам ҳам Ўзбекистондан - Азиз Асимов. "Ал-Ҳилол" - "Ал-Айн учрашуви 6 май куни Тошкент вақти билан соат 00:00да бошланади.

7 май куни Япониянинг "Кавасаки Фронтале" жамоаси Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клубини қабул қилади. Бу учрашувни Равшан Эрматов бошқариб боради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам - Шерзод Қосимов.

Шу куни Тайландда бўлиб ўтадиган "Бурирам Юнайтед" - "Урава Ред Даймондс" (Япония) учрашувида эса бош ҳакам сифатида Ильгиз Танташев ишлайди. Унга қанотларда Ҳусниддин Шодмонов ва Руслан Серазетдиновлар ёрдам беришади.


Rating: +14   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика