Latest news

17:53Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Таркиблар эълон қилинди  0 17:39Суперлига. "Шўртан" "Бунёдкор"ни Тошкентда ютмаган  0 17:15"Реал" Родригога ўринбосар топиб қўйди  2 16:52"Одатда майдон ўзига келиши учун 6-8 ҳафта керак бўлади. Билим бўлмаса, бир зумда майдонни "ўлдириб қўйиш" мумкин" — агроном  6 16:32Суперлига. "Қизилқум" – "Бухоро". Превью  2 16:16Концертдан кейинги "Бунёдкор"  16 16:04Суперлига. 18-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  6 15:50Арда Гюлер Женнифер Лопезнинг концертига ташриф буюрди, Антуан Гризманн касбини ўзгартиради. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  8 15:30Суперлига. "Хоразм" – "Сурхон". Превью  2 15:07"Қизилқум" собиқ футболчиси Сербия клубига қайтди  0 14:40"Челси" асосий ҳимоячиси машғулот вақтида жароҳат орттириб олди  4 14:12Россия октябрь ойида Эрон терма жамоаси билан ўйнайди  1 13:42"Тоттенхэм" асосий ярим ҳимоячисини узоқ вақтга йўқотди  0 13:14Расман: "Реал" собиқ ҳужумчиси "Алавес"га ўтди  0 12:45Жоан Гарсия — Марк-Андре тер Штеген даврига якун ясаб бериши кутилаётган дарвозабон билан яқинроқдан танишамиз  1

Равшан Эрматов гуруҳи Италияда ўтаётган ФИФА ҳакамлари семинарида иштирок этмоқда News

Равшан Эрматов гуруҳи Италияда ўтаётган ФИФА ҳакамлари семинарида иштирок этмоқда

Шу кунларда Италиянинг Коверчиано шаҳрида Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида қатнашадиган ФИФА реферилари ва ҳакамлар назоратчилари учун семинар бўлиб ўтмоқда.

Семинарда мундиалда қатнашадиган ҳамюртимиз Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчилари Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидовлар иштирок этишмоқда.

Шунингдек, Жаҳон чемпионатида ҳакамлар назоратчиси сифатида ишлайдиган Фарҳод Абдуллаев ҳам мазкур семинарда қатнашяпти.

Ҳакамлар семинарда назарий машғулотлар билан биргаликда ҳар кун икки маҳалдан амалий машғулотлар ҳам ўтказишяпти. Ҳар бир семинар иштирокчиси эрталаб ва кечқурун 2,5 соатдан жисмоний машқлар олиб бормоқда. Семинар бугун ўз ниҳоясига етади.

Мазкур семинар 14 июнда Россияда бошланадиган Жаҳон чемпионати олдидан ФИФА ҳакамлари учун сўнгги семинар ҳисобланади.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика