Latest news

10:56Суперлига. 22-турда ишловчи ҳакамлар маълум  0 10:48Рубен Аморим: "Мен ўзимни ҳимоя қилмоқчи эмасман, сизларнинг саволингиз ҳар доим бир хил"  1 10:20Пролига. Бугун тур давом эттирилади  0 09:45Лука Модрич Италия чемпионатининг 64 йиллик рекордини янгилади  0 09:17"Манчестер Юнайтед" 1992/93 йилги мавсумдан бери АПЛдаги энг ёмон стартини амалга оширди  3 08:48Sofascore. Захирадан майдонга тушган Ўринбоев энг катта баҳолардан бирини олди  3 08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  7 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  17 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  20 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  26 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4

Равшан Бозоров: "Футболчилар диққат эътиборни йўқотишлари мағлубиятга сабаб бўлди" News

Равшан Бозоров: "Футболчилар диққат эътиборни йўқотишлари мағлубиятга сабаб бўлди"

“Шўртан” ва “Навбаҳор” жамоалари учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “Навбаҳор” бош менеджери Равшан Бозоров журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди:

 - Бугунги учрашувнинг биринчи бўлимида “Шўртан” футболчилари яхши ўйин кўрсатишди. Танаффус пайтида керакли ўзгаришлар амалга оширганимиздан кейин ўйинимизда ўзгариш кузатилди. Шу сабабли иккинчи бўлимда яхшироқ ўйин кўрсатдик. Аммо, сўнгги дақиқаларда омадимиз чопмади. Умуман олганда учрашув тенг курашлар остида ўтганди. Майдон эгаларини қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Баҳс охирларида ғалабани сақлаб қолиш учун футболчиларимизда диққат эътиборни бир жойга жамлай олишмагани етишмади деб ўйлайман.

Йигитлар ўйин охирларида бироз чарчаб қолишади. Бундай шароитда вазиятни муносиб тарзда баҳолаш қийин кечади. Йигитлар муддатидан олдин ғалабани қўлга киритдик деб хотиржамликка берилишгани йўқ. Фақатгина диққат эътиборни йўқотишлари мағлубиятга олиб келди. Бундан ташқари омад ҳам мезбонларга кулиб боқди. Учрашувда бирор-бир футболчини алоҳида эътироф этиш мушкул. “Шўртан”нинг барча футболчилари баҳс қаҳрамонлари бўлишди. Ҳар қандай жамоа ҳам қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетишни уддасидан чиқа олмайди. Ғузорликлар эса буни амалда уддалашди.

Rating: -13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика