Latest news

20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  0 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  1 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  3 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  3 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  8 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  22 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  25 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  49 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8

Расман: UZREPORT TV К-Лига баҳсларини трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди News

Расман: UZREPORT TV К-Лига баҳсларини трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди

Бутун дунёда коронавирус туфайли юзага келган пандемия ортга чекиниб, аста-секин футбол мусобақалари яна қайтмоқда.

Осиё мамлакатлари ичида энг илғори ҳисобланган Корея 1 лигаси мусобақаси старт олди.
Жонли футболни соғиниб қолган мухлислар қизиқишидан келиб чиққан ҳолда, UZREPORT Жанубий Корея миллий чемпионати — Кей Лигаси ўйинлари трансляцияси ҳуқуқини сотиб олди. Мазкур чемпионатнинг ўзбекистонлик футбол мухлислари учун яна бир эътиборли томони шундаки, ушбу мусобақада бир қатор ўзбек футболчилари легионер сифатида тўп суришади. Жумладан, Жамшид Искандаров "Сеонгнам"да, Рустам Ашурматов "Кванжу"да, Достон Турсунов "Пусан Ай Парк"да, Икром Алибоев эса "Сеул" клубида тўп сурмоқда.
FUTBOL TV телеканалида Кей Лигадан илк намойиш 10 май куни ҳамюртимиз Икром Алибоев тўп сураётган "Сеул" ҳамда "Канвон" клублари иштирокидаги ўйин билан бошланади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 12:30да бошланади.
Трансляция доирасида Кей Лига ғолиблиги учун асосий даъвогар жамоалар учрашувлари намойиши режалаштирилган.
Бу ўйинлар орқали нафақат ўзбекистонлик легионерлар фаолияти, балки Осиё майдонларидаги асосий рақибимиз бўлган Жанубий Корея футболи билан ҳам танишиб бориш имкониятимиз бор.
Маълумот учун, Корея Кей лигасида 12та жамоа қатанашади.Мусобақа 8 майдан 8 ноябргача ўтказилиши режалаштирилган.

Rating: +35   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика