Latest news

18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  0 18:16"Челси" "Ньюкасл"дан Италия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 17:50"Реал" икки юлдузидан қутулишни режалаштирмоқда  1 17:21Тунис терма жамоаси футболчиси: “Биз футболда 10 йил орқадамиз”  1 16:48Мармуш "Астон Вилла"га ўтиши мумкин  6 16:21"Лидс" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  9 15:46"Лацио" — "Наполи". Таркиблар маълум  1 15:02Рамос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин  1 14:37"Реал" Винисиус бўйича қарор қабул қилди  8 14:14"Реал" "Тоттенхэм” ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  0 13:50Алонсо "Реал"дан "Ливерпуль” юлдузини сотиб олишни сўради. "Қаймоқранглилар" 100 млн евродан ортиқ маблағ тайёрлаб қўйди  3 13:23"Кристал Пэлас" ўз форвардини "Манчестер Юнайтед"га сотишдан бош тортмоқда  0 12:58"Ливерпуль” "Реал" юлдузини нишонга олди. "Қизиллар" биринчи таклифни беришди  2 12:33"Милан" Влаховични ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Ювентус" форварди "Барселона"га кетадиган бўлса, "россонерилар" Левандовскига ҳаракат қилиб кўради  0 12:04Бу йил Суперлига "ёнади", декабрда ҳам ўйинлар бўлади  9

Расман: Ҳусниддин Ғофуров – "Металлург" аъзоси News

Расман: Ҳусниддин Ғофуров – "Металлург" аъзоси

"Металлург" таркибини Суперлиганинг тажрибали ўйинчиларидан бири билан бойитди.

Ўтган мавсумни "Сўғдиёна" жамоасида ўтказган ярим ҳимоячи Ҳусниддин Ғофуров "Металлург" жамоаси билан шартнома имзолади.



Ҳусниддин футболчилик фаолиятини "НБУ-Осиё" жамоасида бошлаб, қисқа муддат ичида  хориж жамоасига ўтиб кетган кам сонли ўзбек футболчиларидан бири саналади. 2013 йилда Сербиянинг "Явор" жамоаси билан шартнома имзолаган Ғофуров кейинчалик "Младость" клубида ҳам ўйнади. 

2018 йилдан эътиборан эса Ўзбекистон чемпионатига қайтди. Илк мавсумдаёқ "Локомотив" таркибида Ўзбекистон чемпионатида шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилди. Кейинги мавсумда эса "Пахтакор" билан олтин медалга сазовор бўлди. Шунингдек, у Термизнинг "Сурхон", Олмалиқнинг АГМК, Фарғонанинг "Нефтчи" ҳамда Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаларида ўйнади. 

Ҳусниддин Ғофуров икки карра Ўзбекистон чемпиони (2018, 2019), Ўзбекистон Кубоги соҳиби (2019). Суперлигада 105 та ўйинда майдонга чиққан, 8 та гол урган ва 13 марта сариқ карточка билан жазоланган.

Аввалроқ "Эшитдик-да" рукни остида унинг Бекобод клуби сафига қўшилгани ҳақида хабар берган эдик.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика