Latest news

12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  0 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  24 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  1 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  4 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  2 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  1 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  56 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  21 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  42 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0 08:02Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  2 07:32Постекоглуга сўнгги имконият берилди  9 07:10Суперлига. ОКМК – "Қўқон-1912" 0:1   1

Қорақалпоқ футболи ҳақида қизиқарли маълумотлар News

Қорақалпоқ футболи ҳақида қизиқарли маълумотлар

Қорақалпоқ футболи ҳақида нималарни биласиз? Қуйидаги мақола орқали бу ҳақда 15 та маълумотни эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. 1976 йили Нукусда "Амударё" жамоаси тузилди ва шундан сўнг клубнинг номи 6 марта ўзгарди.

2. 1990 йили “Аралводстроевец”, 1991 йили "Орол", 2000 йили "Турон", 2006 йили "НОЗК", 2007 йили "Жайҳун" деб ўзгарган бўлса, 2012 йилдан бошлаб яна "Орол" номи остида фаолият юритмоқда.

3. Нукусликлар 1992-1994 ва 2000-2001 йиллар мавсумида Олий лигада ҳаракат қилган бўлса, 1995-1999 ва 2001 йилдан буён Биринчи лига иштирокчиси ҳисобланади.

4. Клуб 1976 йилдан 1984 йилгача ва 1990-1991 йиллар давомида Собиқ Иттифоқнинг иккинчи лигасида ўйнаган.

5. 1991 йили Нукус клуби Собиқ Иттифоқнинг Иккинчи лигаси 9-ҳудудида 11-ўринни эгаллаган. Бу клубнинг Собиқ Иттифоқ давридаги энг яхши натижасидир.

6. 1993 йили "Орол" жамоаси Олий лигада 11-ўрин билан чемпионатни якунлаган. Бу клубнинг чемпионатдаги энг юқори натижасидир.

7. "Орол"нинг бугунги кундаги уй стадиони ҳисобланадиган "Турон" ўз бағрига 9300 мухлисни сиғдира олади.

8. Нукусликлар Олий лига доирасида "Пахтакор"га қарши ўз майдонларида кечган 5 ўйиннинг 3 тасида ғалаба қозонишган.

9. Россиянинг "Кубань" жамоасини бир неча йил бошқарган машҳур мутахассис Владимир Александрович Бражников 1982-1983 йилларда Нукуснинг "Амударё" жамоасида бош мураббий бўлган.

10. Ўз вақтида "Пахтакор", "Нурафшон" ва "Нефтчи" каби жамоалар дарвозаларини қўриқлаб 2 марта Ўзбекистон чемпиони бўлган Денис Иванков фаолиятини 1990 йили "Орол"да бошлаган эди.

11. "Пахтакор" клуби ва Ўзбекистон терма жамоасини бошқарган мураббий Равшан Ҳайдаров футболчилик фаолиятида 1988-1989 йиллар давомида Нукуснинг "Жайҳун" жамоаси сафида 72 ўйинда 10 та голга муаллифлик қилган.

12. Ўзбекистон терма жамоасининг дарвозабони Александр Лобанов 2011 йили Нукуснинг "Жайҳун" жамоаси таркибида Биринчи лигада тўп сурган.

13. Ўзбекистон терма жамоаси билан Осиё ўйинларида ғолиб бўлган машҳур дарвозабон Бердах Алланиязов 1991-1994 ва 2000 йили нукусликлар шарафини Олий лигада ҳимоя қилган. Эслатиб ўтамиз, у терма жамоа таркибида 8 ўйин ўтказган.

14. Қорақалпоқ футболи фахри ҳисобланадиган Неъматулло Қутибаев "Орол" жамоаси сафида Собиқ Иттифоқ Иккинчи лигаси ва Ўзбекистон Олий лигаси ўйинларида 37 та гол урган.

15. Н.Қутибаев Ўзбекистон терма жамоасида энг кўп гол урган қорақалпоғистонлик футболчи ҳисобланади. У терма жамоа либосида 14 ўйинда 5 та голга муаллифлик қилган.

Фурқат Юсупов
Нукус шаҳридан махсус

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика