"Қўқон-1912": Жамоага рамзий-мажозий ном танланди
16 jan 2015 15:31
News
"Қўқон-1912": Жамоага рамзий-мажозий ном танланди
Айниқса бу мамлакатимизда урфга айланиб бормоқда. “Шерлар”, "Қалдирғочлар”, “Аждарлар”, “Лочинлар”, “Бургутлар” каби рамзий-мажозий номлар мухлисларга бугунги кунда яхши таниш бўлиб улгурди. “Қўқон-1912” футбол клуби ҳам аста-секин профессионаллик сари одимламоқда. Сайтимиз орқали жамоа учун рамзий-мажозий (лақаб) ном танланаётганини ва бунинг учун ишқибозлар ўртасида танлов бошлангани хусусида хабар бергандик.
Шундан сўнг электрон почтамизга ва клуб офисига кўплаб мурожаатлар бўлди. Биз эса улардан атига биттасини танлаб олишимиз лозим эди. Клуб раҳбарияти ва кенгаш аъзолари билан ўзаро маслаҳатлашган холда, “Қўқон-шунқорлари” рамзий-мажозий номига тўхталдик.
Ушбу юзасидан клубимизга хат ёзган Муҳаммад Яҳёхон Дадабоев танлов ғолиби деб топилди.
“Қўқон-1912” профессионал футбол клуби учун рамзий-мажозий номлар лойиҳасида иштирок этган Қўқон ўлкашунослик музейининг етакчи илмий ходими бўлган 80 ёшли тарихчи олим, ўзининг клуб офисига ёзган хатида “Қўқон-шунқорлари” рамзий-мажозий номини изоҳлаб келтириб ўтган.
Унга кўра, “Қўқон-шунқорлари” (Кокандскый ястреби) лочиндан ҳам тез учар бўлган қушнинг номидир.
Шу тариқа Муҳаммад Яҳёхон Дадабоев клуб томонидан ўтказилган лойиҳа ғолиби деб топилиб, яқин орада жамоа томонидан мукофотланадиган бўлди.
Comments