"Қўқон-1912" стадионида мухлисларга мусулмончилик амалларини адо этиш учун барча шароитлар муҳайё қилинади
		
		20 may 2018 11:46
        News	
	 
				 
				"Қўқон-1912" стадионида мухлисларга мусулмончилик амалларини адо этиш учун барча шароитлар муҳайё қилинади
“Қўқон-1912” 12-тур учрашувини, ўз майдонида  “Бухоро” жамоасига қарши ўйин билан бошлайди.
“Қўқон-1912” –  “Бухоро” учрашуви  22 май, сешанба куни, соат 18:49 да, Қўқондаги “Марказий” стадионида старт олади.
Ўзбекистон проффессионал футбол лигаси рамазон ойида футбол мухлисларига қулайликлар яратиш борасида  ўйинлар вақтини, рўзадорларнинг оғиз очиш вақтларига мослаб белгилади. Яъни футбол учрашувининг таймлар оралиғидаги танаффуси оғиз очиладиган вақтга тўғри келади.
“Қўқон-1912”  футбол клуби раҳбарияти ҳам рамазон кунлари бўладиган ўйинларда, мухлисларга иложи борича яхши шароитлар яратиш борасида бир қанча ишларни амалга оширмоқдалар.  “Қўқон-1912” –  “Бухоро” ўйинига келган мухлисларга, учрашувнинг танаффус пайтида оғиз очишлари ва мусулмончилик амалларни бекаму-  кўст адо этишлари учун “Марказий” стадионида барча шароитларни муҳайё қилинади.  Стадион ҳудудида турли егулик ва ичимликлар билан савдо қиладиган, махсус жойлар ҳам кўпайтирилади.

Сиз азиз мухлисларни муборак рамазон кунларида ҳам стадионга келиб жамоаларни қўллаб-қувватлаб туришга чақирамиз. Биз сизларни “Марказий” стадионига таклиф қиламиз!
Similar news
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Comments