Latest news

20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  2 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  0 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  14 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  21 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  5 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  127

“Қўқон-1912”: Саратонга қарши курашаётган Раҳматиллони қўллаб-қувватлайлик! News

“Қўқон-1912”: Саратонга қарши курашаётган Раҳматиллони қўллаб-қувватлайлик!

Яқинда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси томонидан “Саратондан соябон бўл” хайрия акцияси бошланган эди.

“Қўқон-1912” футбол клуби аъзолари ҳам ушбу акцияда фаол иштирок этишни мақсад қилди. Жамоа раҳбарияти Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи, айни кунларда саратон касаллигига қарши курашаётган Умаров Раҳматилло Камолжон ўғли яшаётган, Қўқон шаҳар Янги Чорсу кўчасидаги хонадонга ташриф буюришди.

Клуб матбуот хизматининг маълумот беришича, 2005-йилнинг 19-августида туғилган Раҳматиллонинг ҳам ўз тенгқурлари каби бир олам орзулари бор. У келажакда футболчи бўлишни орзу қилади ҳамда ушбу орзусини рўёбга чиқариш учун “Қўқон-1912” футбол клуби қошидаги футбол мактабида, мураббий Наримон Асанов қўл остида машғулотларга қатнай бошлаган эди. 2017-йилнинг сентябрь ойида кутилмаганда унинг аввалига чап сўнгра эса ўнг қулоғи остида шиш пайдо бўлади. Шифокорлар Раҳматиллога саратон ташхисини қўйишади. Ўтган салкам икки йиллик даврда Раҳматилло ота-онаси ҳамда қариндош уруғлари ёрдамида Тошкентдаги республика онколигия диспансерида ҳамда Бухородаги онкология ва радиология тиббий марказида даволаниш жараёнларини бошидан ўтказди. Шифокорлар Раҳматиллони узоқ муддат даволаниши лозимлигини таъкидлашмоқда.



“Қўқон-1912” футбол клуби Умаров Раҳматиллони қўллаб-қувватлайди. Унинг келажакда соғайиб, ўзи орзу қилган футболчи бўлиши йўлида қўлдан келган барча ёрдамларини кўрсатади. Бугун жамоа раҳбарияти Раҳматиллога футбол тўпи, спорт кийимлари ҳамда турли ширинликлар тақдим қилиб унинг мурғак қалбида умид учқунларини пайдо қилишга ҳаракат қилишди. Эртадан эса унинг дадаси номига очилган плстик карточкага барча футболчилар ҳамда жамоа аъзолари номидан пул маблағлари келиб тушишни бошлайди.

“Қўқон-1912” футбол клуби раҳбарияти барча Қўқонлик футбол ишқибозларини ҳам Раҳматиллони қўллаб-қувватлашга чорлайди. Айни кунда Умаров Раҳматиллонинг дадаси Ҳошимов Камол Умаровичнинг номига пластик карточка очилган. Муборак рамазон ойида эҳсон қилмоқчи бўлган мухлисларимиз қуйида келтирилган рақамлар орқали ўзларининг пул маблағларини Ҳошимов Камол Умаровичнинг пластик карточкасига ўтказишлари мумкин бўлади.


Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика