Latest news

01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  49 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  3 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

"Қўқон-1912": Қўзибоевлар хонадонида қувончли кун News

"Қўқон-1912": Қўзибоевлар хонадонида қувончли кун

Кеча “Қўқон-1912” жамоаси етакчи ўйинчиларидан бири Нодир Қўзибоев хонадонида қувончли кун бўлди.

Маҳоратли ярим ҳимоячи янги ҳаёт сари қадам қўйди. Олтиариқ туманидаги “Осиё” тўйхонасида футболчининг нигоҳ тўйи ўтказилди. Ушбу маросимда мамалакатимизнинг бир қатор футбол юлдузлари ҳам иштирок этишди.

Қўзибоевлар сулоласи

Қўзибоевлар сулоласи нафақат вилоятимизда, балки бутун Республикада ўз обрусига эга десак, муболаға бўлмайди. Ушбу оила ҳам санъат ҳам спортга ошно тутинган. Шерали ака Қўзибоев санъат соҳасида самарали меҳнат қилган бўлса, унинг ўғиллари Шоирбек, Нодирбек ва Камронбеклар “миллонлар ўйини”га меҳр қўйишган. Тўнғич ўғил Шоирбек бир пайтлар “Нефтчи” сафида тўп сурган. Кенжа ўғил Камронбек эса “Пахтакор” академиясида таҳсил олди. Нодирбек ҳақида эса қуйида батафсилроқ тўхталиб ўтамиз.

Мундиал иштирокчиси

“Қўқон-1912” сафида икки мавсумда бери тўп суриб келаётган Нодирбек Қўзибоев мундиалда иштирок этган жаоамизнинг ягона вакилидир. 2003 йилги ёшлар ўртасида ўтказилган Жаҳон Чемпионатида Қўзибоев ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қила олганди. Бундан 12 йил олдин ўтазилган ушбу мундиални мухлисларимиз ҳамон мароқ билан эсга олишади.  Кимсан, Аргентина ва Испания ёшларига қарши майдонга тушиб, уларга муносиб қаршилик кўрсатиш осон эмас. Лекин ўша мундиалда вакилларимиз биз ҳеч кимдан кам эмаслигимизни исботлай олишди.

Йиллар ўтиб  Нодирбек Қўзибоев ҳаётида кўплаб ўзгаришлар рўй берди. Маҳоратли футболчи Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси сафида ўйнади. Бир пайтлар Равшан Ҳайдаров бошқарган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сардори бўлди.

Легионер сифатида Хитойда фаолият юритди.

Мана, сўнгги икки йилдирки, “Қўқон-1912” жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда ва ўзининг жарима зарбалари орқали мухлислар меҳрини қозонишга эришди.

Бахтли онлар

Юқорида айтиб ўтганимиздек, кеча Нодир Қўзибоев уйланди. Янги ҳаёт остонасига қадам қўйган футболчимизга “Қўқон-1912” жамоаси раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, клуб ва “Марказий” ўйингоҳ ходимлар ҳамда мухлислар номидан бахт тилаймиз. Нодирбек ва Мадинахонларнинг ҳаётлари ширин, турмушлари фаровон, мана шундай бахти онлари  бардавом бўлишини тилаб қоламиз!

Тўйлар муборак Нодирбек!

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика