Latest news

10:20Россиянинг олти карра чемпиони фаолиятини юртимизда давом эттириши мумкин  5 09:46"Андижон" нигериялик ҳужумчи билан шартнома имзолаши мумкин  3 09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  6 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  13 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  2 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  20 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0

"Қўқон-1912" президенти жамоани тарк этди News

"Қўқон-1912" президенти жамоани тарк этди

Шу кунга қадар “Қўқон-1912” футбол клуби президенти лавозимида фаолият олиб борган Григорий Викторович Айрапетов жамоани тарк этди.

Бу ҳақда клубнинг Телеграм каналида эълон қилинди.

Григорий Викторович қўқонликлар билан хайрлашар экан ўз фикрларини қуйидагича билдирди:

- Севимли Қўқон-1912 жамоамизни суперлигада олиб қололмаганлигим учун юрагимдаги доғ ва айбдорлик ҳисси билан жамоа билан хайрлашмокдаман

 Бугун энг қийин қарорларимдан бирини қабул қилдим. “Қўқон-1912” жамоасидаги деярли 7 ойлик фаолиятимни бугун тўхтатишга қарор қилдим. Бунга мажбур бўлганимдан афсусдаман. Бу жамоага мени таклиф қилган инсонларга ажойиб имконият учун раҳмат  айтаман! Ушбу жамоадаги фаолиятим давомида келгусида менга асқотадиган жуда катта тажриба ва хулосаларга эга бўлдим.

 Хусусан, жамоадаги президент сифатидаги ишимдан тўғриси қониқмадим. Яъни қониқарли ишлай олмадим. Мендан кейинги раҳбарга жамоани янги босқичга олиб чиқиб, тез орада жамоани яна суперлигага қайтаришини, шунингдек, юқори даражада ишлашига тилакдошман!

 Кишининг хурсанд қиладиган нарса шуки, жамоадаги тўпланиб турган барча қарздорликлар бартараф этилди, шунингдек, “Марказий” стадион ёритгичлари учун 100 фоиз тўловлар амалга оширилган, ОФК талабларига жавоб берадиган янги дарвозалар олиб келинди.  Аллоҳ насиб қилса, хаммамиз учун кадрли бўлган севимли мухлисларимиз 2023 йилдаги мусобақа ўйинларини жонажон Қўқон шаҳримиздаги ўз стадионимизда бевосита кузатиб боришлари мумкин бўлганидан мамнунман.

Жамоамизни қўллаб турган минглаб томошабинларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мухлисларимизни доимо ҳурмат қилганман, қадрлаганман. Фурсатдан фойдаланиб, мухлисларимизни кириб келган янги йил билан чин қалбимдан самимий табриклайман, хонадонларида тинчлик, хотиржамлик, осойишталик ҳукм сурсин. Барчангизга ўзимнинг юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдираман. 

 «Қўқон-1912» жамоасида бирга ишлаган барчага, мураббийлар, футболчилар, жамоада ишлаган хар бир ходимга самимият ва илиқ муносабат учун катта раҳмат айтаман! 

Бизга оғир дамларда ишонч билдирган, қўллаб-қувватлаган барчага  раҳмат!

Насиб қилса қолганини вақт кўрсатади. Аллоҳ мададкор бўлсин! -деди Григорий Викторович

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика