Latest news

01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  6 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  2 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  2 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  5 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  71 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  1 19:27Расман: Кенжабоев "Қизилқум"га қайтди  7 19:11"Бавария" вингери "Барса"га ўтиши мумкин – музокаралар давом этмоқда  0 18:44"Реал" суперюлдузи Мбаппе туфайли клуб билан битимни узайтиришдан бош тортди  11 18:18Инсайдер "Арсенал"ни бир қатор футболчилар тарк этишини маълум қилди  1 17:51"Реал" ва "Ливерпуль" кутилмаган алмашувни режалаштирмоқда  6 17:20"Ливерпуль" Украина терма жамоасининг энг яхши футболчиси трансферига кўз тикди  1 16:51Хаби Алонсо: "Реал" футболчисидан буни умуман кутмагандим"  6

"Қўқон-1912": Ўринбосарларимизнинг иккинчи ғалабаси News

"Қўқон-1912": Ўринбосарларимизнинг иккинчи ғалабаси

Ёшлар лигасининг 3-турида "Қўқон-1912" ўз уйида "Қизилқум"ни қабул қилди.

Ўйин вакилларимиз учун омадли бошланди. 5-дақиқада меҳмонлар дарвозабонининг хатосидан кейин Аброр Раҳмонов ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 10-дақиқада Дилшод Баратов рақиб дарвозасини ишғол этганди. Аммо ҳакамлар футболчимизни ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди деб топишди.

23-дақиқада  икинчи голни уришга яқинлашгандик. Аммо сўнгги паллада Никита Шквирин маҳорат кўрсатди.

26-дақиқада Ойбек Рустамовнинг ўта кучли зарбасини меҳмонлар посбони қайинчилик билан қайтариб қолди.

Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида интиҳо топди.

Иккинчи таймни меҳмонлар бироз фаол тарзда бошлашди. Навоийликлар тайм бошида катта куч билан ҳужумга ташланишди. Аммо ҳар сафар уларга омад етишмади.

62-дақиқада Бахтиёр Абдубаннонов жарима майдончасига кириб бориб зарба берди. Тўп бироз ноаниқ кўриниш олди. 65-дақиқада Абдубаннонов ниятига етди. 8-рақамли футболчимиз меҳмонлар дарвозасини аниқ нишонга олиб ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

73-дақиқа вакилларимиз ажойиб комбинация ташкил этишди. Сўнгги паллада Аброр Раҳмоновга аниқлик етишмади. Унинг зарбасини “Қизилқум” посбони ушлаб олди.

Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоа кетма-кет ҳужумлар ташкил этганига қарамай, учрашув якунига қадар 2:0 ҳисоби ўзгаришсиз қолди. Натижада ўринбосарларимиз мавсумдаги иккинчи ғалабани қўлга киритишди.

3-турдан кейин Муҳсин Низомиддинов шогирдларининг очколари сони еттитага етди.

 

Ёшлар лигаси

3-тур

“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 2:0 (1:0)

Ҳакамлар:
Шавкат  Насибуллаев, Равшан Копадзе, Қаҳрамон Собиров, Санжар Раҳмонов.

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.

Голлар: Аброр Раҳмонов-5, Бахтиёр Абдубаннонов-65.

“Қўқон-1912”: 30. Ислом Абдуллаев, 7. Ойбек Рустамов, 8. Бахтиёр Абдубаннонов (17. Иброҳим Усмонов-83), 10. Аброр Раҳмонов (26. Рамзбек Исақов-84), 15. Маъруф Зокиржонов, 18. Дилшод Баратов (11. Иброҳим Мухторов-86), 22. Достон Мелиқўзиев (4. Маъмур Раҳимов-88), 23. Исмоил Охунжонов, 24. Руслан Мелезиддинов (70. Мўмин Содиқжонов-89), 28. Авазхон Маматхўжаев, 29. Иқбол Маликжонов (19. Иброҳим Аҳмаджонов-85).

Захира:
13. Никита Рибкин.

“Қизилқум”
: 1. Никита Шквирин, 8. Сардор Жаҳонов, 9. Орзу Раззоқов, 11. Бобур Мамиров (75. Эсожон Фозилов-68), 17. Мустафо Раҳматов, 18. Самандар Шодмонов (14. Андрей Деркач-63), 25. Аҳлиддин Файзиев, 55. Миржалол Қосимов, 84. Виктор Григорьев, 86. Рамис Бегишев, 99. Бобур Искандаров.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика