Latest news

15:09Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози   0 14:10Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1 14:01Азизбек Ғаниев: "БАА Ўзбекистон билан ўйинга кичкина стадионни танлаганидан хайрон қолдим"  4 13:44Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади  1 13:34Ҳакам "Пахтакор" дарвозабонини майдондан четлатиб, тўғри қарор қилдими? Суперлиганинг 7-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  0 13:13Кунде уч марта кеч қолиб, захирада қолиб кетгани учун "Барселона" ходимларидан ёрдам сўради  6 12:57Анчелоттининг рад жавобидан сўнг Бразилия терма жамоаси мураббийлигига асосий номзод ўзгарди  0 12:27Суперлиганинг 8-турида ишлайиган ҳакамлар билан танишинг  0 10:50«Байер» Алонсонинг ўрнига Испаниядан бошқа мураббий топди  0 10:22Анчелоттининг навбатдаги жамоаси қайси бўлиши очиқланди  6 09:25«Барселона»га қарши учрашувда қизил карточка олган «Реал» футболчиларининг тақдири маълум  26 08:57Луис Энрике Лондондаги ғалаба ҳақида фикр билдирди  4 08:26Артета мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 08:05ЕЧЛ. ПСЖ биринчи ўйинда ғалаба қозонди, "Арсенал"нинг голи ҳисобга олинмади  5 07:58Анчелоттининг Бразилия билан келишуви барбод бўлиши мумкин, Нега?  7

"Қўқон-1912" йиғинни бошлади News

"Қўқон-1912" йиғинни бошлади

Шарқ минтақасида биринчи лиганинг биринчи босқичини 2-ўринда якунлаган "Қўқон-1912" жамоаси ҳам бир қатор клублар каби иккинчи босқич ўйинларига тайёргарликни бошлаб юборди.
Жамоа бош мураббийи Тоҳир Кападзе футболчиларни 19 июль куни Қўқонда йиғди. Иккинчи даврага жиддий ҳозирлик кўришни бошлаб юборган жамоа таркибга бир қатор янги футболчиларни таклиф этмоқда ва уларни кўрикдан ўтказмоқда.

"Қўқон-1912" кеча Фарғонада "Нефтчи" ёшлар жамоасига қарши синов-назорат баҳсида майдонга тушди. Унда мураббийлар штаби асосан жамоага янги келиб қўшилган футболчиларни синаб кўрди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ўз вақтида олий лига клубларида тўп тепган Нодир Қўзибоев, Хуршид Узоқбоев, Жалил Кимсанов ва шунингдек бир қатор таниқли футболчилар билан айни пайтда музокара жараёни кетмоқда.

Бундан кўриниб турибдки, "Қўқон-1912"нинг иккинчи босқичдаги мақсади жиддий. Жамоа 23 июлдан Ғазалкентда йиғинни давом эттиради. У ерда камида тўртта ўртоқлик ўйини ўтказиш режалаштирилган.


Исломбек Рустамбеков
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика