Latest news

15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  0 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  1 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  10 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  14 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  3 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 12:27Эксперт фикри. Диёр Мирзабоев: "Андижон" икки фронтга тайёр эмасдек кўринди, баъзи жамоалар таркиби Суперлига учун етарлича кучлимас"  5 11:55​"Нефтчи" мухлислари қаршисида "Динамо"ни доғда қолдирган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:31Аскер Нажафалиев Индонезия Суперлигасида ишлайди  0 11:26Ўзбекистон кубоги ярим финал ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  7 11:14Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашувини ким бошқариши маълум  10 11:09Владислав Цейтлин Роналду клубининг ўйинида ишлайди   1 11:02Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ҳакамлар 2-турнинг иккита ўйинида ишлашади  0

"Қўқон-1912": Футболчилар таътилга чиқишди News

"Қўқон-1912": Футболчилар таътилга чиқишди

Tags :  Қўқон-1912
Олий лиганинг биринчи даврасини ажойиб тарзда ўтказган “Қўқон-1912” жамоаси аъзолари қисақа муддатли таътилга чиқишди.

Қаршида бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги чорак финали дастлабки ўйинидан сўнг , бош мураббий Нўъмон Ҳасанов жамоа аъзоларига 9-июлга қадар дам олиш учун рухсат берди.

Энди жамоа футболчилари иккинчи даврага тайёргарликни 9-июль куни бошлайдилар. Режага кўра 9 июлдан 21 июлга қадар жамоа Тошкент вилоятида навбатдаги ўқув-йиғин машғулотларини олиб боради. Бу йиғин давомида жамоа таркибида ўзгаришлар бўлиши мумкин. Мураббийлар штаби жамоани кучайтириш мақсадида айрим футболчилар билан музокаралар олиб боришмоқда. Улар айнан қайси ўйинчилар эканлиги ҳақида , уларнинг жамоа йиғинига келиши аниқ бўлгач хабар берамиз. Шунингдек навбатдаги йиғин давомида олий лига клублари билан ўртоқлик ўйинлари ҳам ўтказилади.

Жамоанинг сербиялик футболчилари Дарко Гожкович ҳамда Филип Райевац давралар оралиғидаги танаффусдан фойдаланиб ўз юртларига жўнаб кетишди. Бу футболчилар жамоанинг навбатдаги ўқув-йиғинларига бироз кечроқ келиб қўшиладилар.

Жамоанинг уч нафар футболчилари Ойбек Рустамов , Жавоҳир Сидиқов ҳамда Андрей Сидоровлар эса , Ўзбекистон U-22 терма жамоаси билан бирга Қатар давлатида бўлиб ўтаётган ҳалқаро турнирда иштирок этишмоқда.

Жамоа аъзолари навбатдаги расмий учрашувни 26 июль куни Қўқонда ўтказишади. Шу куни Ўзбекистон кубоги чорак финали жавоб учрашувини ўтказиш учун Қаршининг “Насаф” жамоаси Қўқонга ташриф буюради.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика