Latest news

10:48Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди  2 10:21Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  1 09:55"Бухоро" футболчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 09:30"Брентфорд" бош мураббийи: "Ҳусанов қизил олиши керак эди"  3 09:04"Манчестер Сити" футболчиси: "Хусановдан ўтиб кетиш жуда қийин"  4 08:43Трансфермаркт Туркия чемпионатининг янгиланган нархларни эълон қилди. Ҳамюртларимизда пастлаш  11 08:20SofaScore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  9 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  22 01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  16 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  2 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  2 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  3

Қоидалар қоғозда қолиб кетмасин News

Қоидалар қоғозда қолиб кетмасин

Мана, ҳаш-паш дегунча Суперлиганинг биринчи даврасини якунлаб олдик.

Бундан 2 ой олдин қилинган хавотирлар асоссиз бўлиб чиқди, мавсумни якунлаш ҳақида гапирганларнинг сўзлари аллақачон унутилди. Шукр, вазият аста-секин ўнгланмоқда. 

Барча ЎзПФЛ раҳбариятида рўй бериши кутилаётган ўзгаришни муҳокама қилиб турган пайтда наманганлик мухлислар ўртага чиқиб, бор эътиборни ўзларига тортишди

Хабарингиз бор, мусобақанинг биринчи рестартидан олдин, 30 май куни "COVID-19 пандемияси даврида чеклаш тадбирларини қўлланиши шароитида профессионал футбол машғулотлари ҳамда мусобақаларини ташкил қилиш тўғрисидаги вақтинчалик санитария-гигиена қоида ва меъёрлари" эълон қилинган эди

ПФЛнинг махсус тартиби ҳақидаги баённомада шундай бандлар бор: 

4.24. Республика махсус комиссияси рухсат бергунига қадар учрашувлар томошабинларсиз ўтказилади. 

6.1. Мазкур қоидаларга амал қилмаган, кўрсатилган талабларни бажармаган футбол клублар ёки уларнинг персоналлари жавобгарликка тортилади. 

6.3. Стадион атрофида томошабинлар ва бошқа шахсларнинг тўпланиши мумкин эмас.

Яъни биз мусобақаларни ўтказишда немисча йўлни танладик. Бир неча кун аввал Германия канцлери Ангела Меркель ва федерация премьер-министри октябрь ойи охирига қадар футбол ўйинларининг мухлисларсиз ўтишини маълум қилди. Бу қарорни худди бизда бўлгани каби пандемия даврида мухлислар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кўрилган эҳтиёт чораси сифатида қабул қилиш мумкин. 

Хўш, фарқли йўлни танлаганлар ҳам борми?

Вьетнам. Бу мамлакат пандемия даврида футбол ўйинларига мухлисларни киринтган биринчиси бўлди (25 май). Вьетнамдаги вазият коронавирус билан боғлиқ барча чекловларни бекор қилишга асос бўла олган эди.

Россия. Май ойининг охирида Роспотребнадзор (Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш федерал хизмати) РПЛ билан 21 июндан учрашувларни ишқибозлар билан ўтказиш тўғрисида келишиб олди. Вьетнамдан фарқли равишда эҳтиёт чораси сифатида стадион трибуналаларининг фақат 10 % қисмигина тўлишига рухсат берилди, яъни олтин ўрталик танланди.

Бизда эса юқорида айтилганидек, учрашувлар томошабинларсиз ўтказилиши белгиланган. Намангандаги ўйинни эса бир қатор мухлислар бевосита стадионнинг ўзидан кузатиб боришди. Уларни ҳам тушунамиз, жамоа ҳақида қайғуришади. Умуман олганда, қатьий карантин чоралари кўрилган пайтда ҳам стадион ташқарисидан туриб "Навбаҳор"ни қўллаб-қувватлаган фидоий ишқибозларнинг бугун ўйингоҳга ташрифи мен учун кутилмаган ҳолат бўлмади. Гап шундаки, амалдаги қоидалар бўйича бу мумкин эмас ва учрашув комиссари Александр Давиденко ирода кўрсатиши керак эди. Ҳар ҳолда қоидалар олдида барча тенг бўлса керак, деб ўйлайдиган ва "Бухоро" — АГМК баҳсини ТВ орқали томоша қилган аллақайси мухлиснинг хафсаласи пир бўлгани аниқ. 

Шундай экан, санитария қоидаларининг 4.24. бандида белгиланганидек, Республика махсус комиссияси билан маслаҳатлашган ҳолда Россия ёки Вьетнам танлаган йўлни амалга тадбиқ қилиш керак. Йўқ, немисча йўл маъқул кўрилса, қоидалар қоғозларда қолиб кетмасин!

Маълумот учун, Ўзбекистонда 5 сентябрдан театр, кинотеатр, аттракционли боғлар фаолиятига ва жума намозлари ўқилишига рухсат этилади, йўналишли таксилар фаолияти қайта тикланади, болалар боғчалари қайта очилишига рухсат этилади. Кўчадаги ҳолатни ҳаммамиз кўриб турибмиз. Айни пайтда кишиларнинг стадионга ташрифини таъқиқлаш денгизга тушиб, ҳўл бўлмасликка уринишдир. Умид қиламизки, бу борадаги якуний қарор тез орада қабул қилинади.

Қадрли мухлис, сиз қандай фикрдасиз?

Author :
Rating: -26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика