Latest news

23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 23:00"Ал Ҳилол" - "Истиқлол"  2 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  1 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  0 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  2 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  4 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  4 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  2 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  55 16:30Ўзбекистон МТЖ қачон йиғин бошлайди?   11

“Қизилқум” Янги йил байрамини тантана қилди News

“Қизилқум” Янги йил байрамини тантана қилди

Tags :  Қизилқум
Куни кеча Навоийдаги “Қизилқумцемент” ҳиссадорлик жамияти сиҳатгоҳида “Қизилқум” футбол клуби аъзолари Янги йил байрами муносабати билан жам бўлдилар.

Унда нафақат “Қизилқум” жамоаси аъзолари, балки “Гули” футболчи қизлари, вилоят раҳбарлари, хомийлар ва бошқа кўплаб меҳмонлар қатнашдилар.

Тантана аввалида Навоий вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Эркинжон Турдимов сўзга чиқди ва йиғилганларни байрам билан табриклади.

—  “Қизилқум” жамоаси икки йил олдин миллий чемпионатимизни ўн биринчи поғонада якунлаган эди, — деди Эркинжон Оқбўтаевич. — Бу йил эса футболчиларимиз мавсумни ўнинчи поғонада ниҳоясига етказди. Агар шу тарзда ўсишга эришиладиган бўлса, “Қизилқум”нинг чемпионлигини яна тўққиз йил кутишга тўғри келаркан. Мамлакатимида шахсан Юртбошимиз ташаббуслари билан миллионлар ўйини жадал оммавийлашиб, ривожланиб бормоқда. Навоийда миллий чемпионатимизда совринли ўринлар учун курашадиган жамоани шакллантириш учун барча шарт-шароитлар етарли. Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида Навоийда “Ёшлар” спорт мажмуасида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Айниқса, мазкур спорт иншооти яшил майдонининг юқори сифатли майса билан қопланганлиги нафақат футболчиларни, балки мухлислар кайфиятини ҳам кўтариб юбориши табиий. Бундай стадионда кучли ва ҳар жиҳатдан шаклланган жамоалар футбол ўйнаши лозим. Шундай экан, биз футболчиларимиздан чиройли футбол ва юқори натижалар кутадиган пайт келди, деб ўйлайман.

—  Бундан бир неча йил олдин “Қизилқум” жамоаси олий лигадан тушиб кетмаса бўлди, деган ҳадик билан мавсум охирини кутардик, — дейди Навоий кон-металлургия комбинати касаба уюшмаси раиси Исроил Раҳматов. — Мана аста-секин жамоа аъзолари чемпионатда ўз ўйинларини топиб боришмоқда. Энди футболчиларимизнинг совринли ўринлар учун курашадиган фурсати етди. Барчангизни кириб келаётган Янги — 2016 йил билан табриклар эканман, сизларга бир хушхабарни етказиб қўймоқчиман. “Қизилқум” жамоаси аъзоларига келаси мавсум олдидан хорижий русумдаги янги ва  замонавий автобус тақдим қиламиз.

—  “Қизилқум” жамоасини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда кўмаклашаётганимиздан хурсандмиз, — дейди “Қизилқумцемент” ҲЖ раиси Рустам Айходжаев. — Футболчиларимиз чемпионат кучлилари сафига қўшилса бундан бошимиз осмонга етарди. Жамоамизнинг кўпсонли мухлисларимизни қувонтирадиган ўйинлар намойиш этиши учун зарур шарт-шароитларни яратиб бериш учун бор имкониятимизни ишга соламиз.

Тадбирда вилоятнинг бир гуруҳ хонандалари ўзларининг дилтортар куй-қўшиқлари билан йиғилганлар кўнглини шод этди. Айниқса, “Қаҳ-қаҳа” қизиқчилар гуруҳи чиқишлари байрам файзига янада файз қўшди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика