Latest news

22:57Шоҳруз Норхонов: "Жамоамга ғалаба келтирганимдан хурсандман"  0 22:44Февзи Давлетов: "Жанговар дуранг бўлди"  0 22:18Ҳаким Фузайлов: "Футболчиларимизга озгина дадиллик етишмади"  1 22:15Суперлига. "Бунёдкор" – "Шўртан" (матнли трансляция)  3 22:05Суперлига. "Қизилқум" "Бухоро"ни мағлуб этди, Норхонов собиқ жамоасига гол урди  11 21:53"Челси" сўнгги марта 1 ярим йил олдин гол урган ҳужумчисини сотиб юборди  0 21:34Душан Тадич БАА жамоасига ўтди  0 21:03Суперлига. Олмалиқда кечган "Хоразм" – "Сурхон" учрашувида жанговар дуранг  15 20:52"Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  1 20:51Суперлига. "Бунёдкор" – "Шўртан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:15Хойлунд "Манчестер Юнайтед"дан кетишга шошилмаяпти  1 19:43Эксперт фикри. Расул Раҳмонов: "Андижон"да ўзига бўлган ишонч уйғонмоқда"  1 19:22"Бунёдкор" стадиони CAFA мусобақаси мезбони бўлиб қоладими?   15 18:37"Андижон" Қаршида "Насаф" билан дуранг қайд этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 18:24"Нефтчи" Қўқонда қийин ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

"Қизилқум": Уй учрашувлари "Ёшлар" спорт мажмуасида ўтказилади News

"Қизилқум": Уй учрашувлари "Ёшлар" спорт мажмуасида ўтказилади

"Қизилқум" жамоаси мухлислари учун ажойиб янгилик! Навоийлик футбол ишқибозлари ўз суюклиларининг уй учрашувларини энди янги стадионда томоша қилиш имконига эга бўладилар.
Ўзбекистон XXIII миллий чемпионати олий лига баҳсларининг еттинчи туридан бошлаб, "Қизилқум" футболчилари ўз майдонидаги ўйинларни Навоий шаҳри "Умид" қўрғонида қад ростлаган "Ёшлар" спорт мажмуасида ўтказади.

— Спорт мажмуамиз стадиони ўз бағрига 12500 томошабинни сиғдира олади, — дейди мажмуа раҳбари Собиржон Ҳайдаров. — Бу спорт иншооти 2012 йили Навоийда зўр муваффақият билан ўтказилган умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг "Умид ниҳоллари — 2012" спорт ўйинлари республика финал босқичи арафасида фойдаланишга топширилган эди. Мажмуада шунингдек, спорт ва бадиий гимнастикага ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ҳам фаолият кўрсатади. Яқин кунларда бу ерда Навоий шаҳридаги 17-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби иш бошлайди. Бу эса ўғил-қизларимизнинг келажакда футболдан ташқари, енгил атлетика, регби, мини футбол, оғир атлетика ҳамда велошоссе спорт турлари билан ҳам шуғулланишлари учун кенг имконият яратади.
Чемпионат тақвимига кўра, "Қизилқум" жамоаси миллий чемпионатимиз еттинчи тури доирасида Самарқанд динамочиларини қабул қилади. Мазкур учрашув 3 май куни Навоий шаҳрининг "Умид" қўрғонидаги "Ёшлар" спорт мажмуаси яшил майдонида бўлиб ўтади.

— Янги стадион Навоий вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят футбол федерациясининг жамоамиз аъзолари учун ажойиб туҳфа бўлди, — дейди "Қизилқум" футбол клуби ижрочи директори Ҳамиджон Актамов.

— Замонавий стадионда тўп суришни ким ҳам истамайди, дейсиз! Тарихий кун арафасида турибмиз. Мақсадимиз бундан кейинги учрашувларда ҳам ўз мухлисларимизни чиройли ва ҳужумкор ўйинларимиз билан хурсанд қилишдир. Ҳозирда футбол клубимиз ишчи-хизматчилари яшил майдонни ўйинларга тайёрлашга жиддий киришганлар. Ишонаманки, стадионга ташриф буюрган томошабинлар бу ердан уйларига мароқли ҳордиқ билан қайтадилар. Улар учун барча қулайлик ва шарт-шароитларни яратишга ҳаракат қиламиз, албатта.

Фотогалерея
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика