Latest news

07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  0 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  19 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  0 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  4 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0 22:57Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"  3 22:42"Бешиктош" Иммобиле билан шартномани бекор қилди  3 21:58Суперлига. "Қўқон-1912"нинг ғалабасиз серияси давом этади, бу сафар жамоа Жиззахда "Сўғдиёна"га енгилди  9 21:55Суперлига. "Сурхон" - "Бухоро" учрашувида ғолиб аниқланмади  9 21:15Филиппе Коутиньо расман "Васко да Гама" футболчисига айланди  2 20:58"Манчестер Юнайтед"да янги тўлқин: беш футболчи клубни тарк этиш ниятида — Романо  5

Қирғизистоннинг муҳим бўлагига айланган банкир-футболчи Виктор Майер News

Қирғизистоннинг муҳим бўлагига айланган банкир-футболчи Виктор Майер

Мирон Гойхман "Championat.asia" учун махсус Қирғизистонни иккинчи марта Осиё Кубогига олиб чиққан банкир ҳақида гапириб берди.

32 ёшли Виктор Майер Осиё Кубоги саралаш турнири қаҳрамони бўлди ва ўз тарихида иккинчи бор Осиё чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритган Қирғизистон терма жамоасининг муваффақият калитига айланди.

Қизиғи, бундан 4 йил аввал ҳам Виктор терма жамоанинг етакчи футболчиларидан бири эди. Аммо кейин чемпионатнинг ўзига бормаганди. Оғир жароҳат туфайли у деярли бир йилни ўтказиб юборди, ўз олдига чемпионлик учун сафга қайтишни мақсад қилиб қўйди ва деярли бунга эришди. Виктор мусобақа олдидан сўнгги йиғинга келди ва Бирлашган Араб Амирликларига сафар қилишга тайёргарлик кўраётганди, аммо.... янги жароҳат орзуга нуқта қўйишига бир бахя қолди.

Агар Виктор ўша пайтда ўз олдига терма жамоа билан кейинги Осиё чемпионатига чиқиш вазифасини қўймаганида, ўзига ўхшамасди. Бу тўрт йил унинг учун осон бўлмади... бир қанча жароҳатлар, клуб ўзгариши, ковид пандемияси туфайли бекорчи бўлиб қолиш... Бироқ Майер вақтни беҳуда ўтказмади. У бу вақт ичида Германиянинг 5-лигасида "Айнтрахт" Райне ўйновчи мураббийи бўлди. Менежмент курсида таҳсил олиб, параллел равишда ишлай бошлади. Шунингдек, у дунёга машҳур Кёльн мураббийлар мактаби курсларини тамомлади ва B1 лицензиясини олди.

Шундай қилиб, у футбол ўйнашни давом эттирди, марказий ҳужумчи сифатида қайта тайёргарлик кўрди. Масалан, жорий мавсумда ўз клуби сафида 9 та гол урди.

Орзу йўлида олдидан янги тўсиқ чиқди. Қирғизистон терма жамоасига ёрдам бериш учун Виктор ишда тўпланиб қолган барча таътил кунларидан фойдаланиши керак эди. Улар Бишкекка 2 та ўйинга келишга етарди, холос. 

"Афсуски, у тожикистонликлар билан ўйинда қола олмайди, лекин у бизга ҳеч қандай саволларсиз 2 ўйинда керак", – деди Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Александр Крестинин. 

Виктор таътилни расмийлаштириш учун жўнаб кетди. Кутилганидек, бежиз эмас...

Турнир бошланишига бир неча кун қолганида миллий терма жамоа ихтиёрига етиб келиб, Сингапур билан биринчи ўйинда ўйин тугашига 20 дақиқа қолганида (таблода 0:1 ҳисоби кўриниб турган пайтда) захирадан майдонга тушиб, дастлаб пенальти ишлади, кейин ўзи гол урди. Мьянма билан ўйинда эса унинг иккита голи Крестинин шогирдларига навбатдаги ғалаба ва кейинроқ маълум бўлишича, Осиё чемпионати йўлланмасини тақдим этди.

Виктор кеча бўлиб ўтган Тожикистонга қарши учрашувни Германияда томоша қилди. 

"Мен йигитларга руҳий жиҳатдан улар билан бирга бўлишимни айтдим", – деди келаси ёзда мусобақада иштирок этиш учун таътил кунларини тежашни бошлаган Майер. 

Ҳаваскорлар лигасидаги банкир Қирғизистон учун гол уриб, терма жамоани Осиё Кубогига олиб боради. Ким у?

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика