Latest news

22:40Карвахаль: "Реал"га қарши ўйнашни истамайман"  0 22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  2 21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  7 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  3 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  1 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  5 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  3 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  8 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9

Қирғизистонлик ҳакамдан озарбайжонлик яхши ёхуд Алма-ТВ Кубоги нега анъанавий мусобақага айланмади? News

Қирғизистонлик ҳакамдан озарбайжонлик яхши ёхуд Алма-ТВ Кубоги нега анъанавий мусобақага айланмади?

15 йил муқаддам Қозоғистон терма жамоаси Алма-ТВ Кубогини ютган эди. Терма жамоанинг ўша ғалабаси сенсациянинг ўзига хос прологига айланди.

Орадан икки ҳафта ўтмай Арно Пайперс жамоаси Евро-2008 саралаш босқичида испаниялик Хавьер Клементе бошчилигидаги Сербияни мағлуб этди.

Март ойидаги турнирда дастлаб Қозоғистон, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Туркманистон терма жамоалари иштирок этиши режалаштирилган эди. Мусобақа стартига оз вақт қолганда Туркманистон ўрнини Қирғизистон эгаллади.

Қозоғистон илк ўйинни Қирғизистон билан ўтказди. Маҳаллий вақт билан соат 16:00да дунёнинг бўлажак энг яхши футбол ҳаками Равшан Эрматов (2015 йилда ўзбекистонлик Global Soccer Awards совринини қўлга киритган) ҳуштаги чалиниб, турнирнинг иккинчи ўйини бошланди.

Қозоғистон шу куни майдонга 4-3-2-1 тактик схемаси билан ҳаракат қилди. Севимли ўнг қанотига ўтган Дмитрий Бяков биринчи гол муаллифига айланди. 3-дақиқада Жамбил Кукеев чап қанотдан меҳмонларни жарима майдончасига ошириб берди, дарвозабон Валерий Кашуба чиқишда иккиланди ва Дмитрий Бяков боши билан тўпни дарвозага йўллади – 1:0.

Майдонда мезбонларга хос тарзда қозоқлар устунлик қилишди. Жасулан Деханов ҳимоя қилган Қозоғистон терма жамоаси дарвозасига алоҳида таҳдидлар йўқ эди (ўша пайтда сохта ҳужжатларга кўра Жасур Нарзиқулов айнан шундай аталган). Футболчилар иккинчи бўлимда ҳам эътиборини ҳужумга қаратган. Улардан бири 68-дақиқада Антон Чичулиннинг узоқдан йўллаган зарбаси билан якунланди - 2:0.

7 март. Шимкент

Ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)

ҚОЗОҒИСТОН - ҚИРҒИЗИСТОН 2:0 (1:0)

Ҳожи Муқон номидаги стадион. 4 200 томошбани

Голлар: Бяков 3 (1:0), Чичулин 68 (2:0)

Огоҳлантиришлар: Маматов 8, Корнилов 32, Сергиенко 77

ҚОЗОҒИСТОН: Декханов, Смаков, Кучма (Корниенко 73), Жалмагамбетов, Утабаев, Чичулин, Бяков (Сергиенко 57), П. Алиев (Балтиев 57), Суюмагамбетов (Тлешев 63), Финонченко (Жумаскалиев 68), Кукеев (Е. Азовский 87). Резерв: Новиков

ҚИРҒИЗИСТОН: Кашуба, Маматов, Самсалиев, Аскаров, Кыдыралиев (Амин 46), Щербина, Закиров (Амиров 46), Харченко, Березовский (Муладжанов 69), Корнилов (Лутфулаев 73), Мирзалиев (Землянухин 46). Резерв: Волков, Бокоев



Нидерландиялик мутахассис Арно Пайперс бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоасининг илк ғалабаси Руслан Балтиевнинг асосий таркибдаги 50-учрашувида қайд этилди. Кун қаҳрамони иккинчи бўлимда Пирали Алиев ўрнига майдонга тушди. Айтганча, Пайперс иккинчи дарвозабонни ҳисобга олмаганда, ўйин қайдномадаги барча футболчилардан фойдаланди.

Мусобақанинг илк ўйинида эса Озарбайжон терма жамоаси Ўзбекистонни мағлуб этди (1:0). Натижада, Қозоғистон турнир жадвалида пешқадамлик қилиш имконига эга бўлди. 

Финонченко майдонга тушиди ва гол урди

2-турда Ўзбекистон Қирғизистонни мағлуб этди – 6:0. Қозоғистон Озарбайжон билан тўқнаш келганди. Қозоғистон Пайперс қўл остида олти ой аввал Бокуда Озарбайжон билан дуранг ўйнаганди (1:1).

Қозоғистон ўйин куни айтарли даражада кўзга ташланмади. Озарбайжонлар тартибли ўйин кўрсатди. 

79-дақиқада “Шахтёр” ҳужумчиси Андрей Финонченко захирадан майдонга тушди ва шу заҳоти қозоғистонликлар жарима тўпини тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Александр Кучма рақиб жарима майдончасига узун узатмани амалга оширди, бунда Финонченко боши билан тўпни дарвозага йўллаб, Велиев дарвозасини ишғол қилди, - 1:0. 


9 март. Шимкент

Ҳакам: Машенцев (Қирғизистон)

ҚОЗОҒИСТОН - ОЗАРБАЙЖОН 1:0 (0:0)

Ҳожи Муқон номидаги стадион. 4 500 томошабин

Гол: Финонченко 80

ҚОЗОҒИСТОН: Лория, Е. Азовский, Кучма, Жалмагамбетов, Ирисметов, Скорых, Балтиев, Сергиенко (Смаков 62), Жумаскалиев (Камелов 83), Аширбеков (Утабаев 71), Суюмагамбетов (Финонченко 79). Резерв: Корниенко, Чичулин, Новиков

ОЗАРБАЙЖОН: Велиев, Перейра, Ладага (Бахшиев 71), Р. Гулиев (Амаргулиев 88), А. Керимов, Аббасов, Султанов (Джавадов 75), Гомеш, Имамалиев (Гашымов 72), К. Керимов (Субашич 70), Чертоганов. Резерв: Гасанзаде, Юнисогли

Огоҳлантиришлар: Аббасов 29, К. Керимов 34, Балтиев 35, Чертоганов 53, Аширбеков 64, Бахшиев 84, Кучма 86



Ўзбекистон билан ҳал қилувчи баҳсда қозоғистонлик футболчилар учун асосий мақсад битта, яъни, мағлубиятга учрамаслик эди. Бошқа ҳар қандай натижа уларни биринчи ўринга олиб чиқар эди.

11 март куни қуёшли кун (Чимкентда об-ҳаво бузилди) кутилмаган ҳодисалар билан бошланди. Ҳакамлар таркиби алмашди. Озарбайжон - Қирғизистон ўйинини... Озарбайжонлик ҳакамлар бошқариб боришди! Ҳакамлик холис бўлди, деб бўлмайди, озарбайжонликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг ҳар икки жамоа ҳам ҳакамларнинг бетарафлик тамойили бузилганига норозилик билдириб, тақдирлаш маросимига боришдан бош тортди.

Қозоғистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйинни озарбайжонлик ҳакамлар ўрнига қирғизистонлик бригада бошқарди (инсайдер маълумотларга кўра, улар мезбонларга керакли натижани тақдим этишдан бош тортган, шунинг учун ҳам алмаштирилган).

Бошланиши қозоқларга қолди. 13-дақиқада марказга ҳаракат қилган Бяков 11 метрлик белгига югуриб келаётган Мурат Суюмагамбетовга узатма берди ва у тўсатдан зарба берди - 1:0.

Ўйиннинг 34-дақиқасида Ўзбекистон мувозанатни тиклади. Леонид Кошелев Бяковдан тўпни олиб қўйиб, Александр Гейнрихга узатма берди. У эса  дарвозанинг яқин устунига мулойимлик билан жойлаб қўйди - 1:1.

11 март. Шимкент

Ҳакам: Машенцев (Қирғизистон)

Ҳожи Муқон номидаги стадион.  5 200 томошабин

ҚОЗОҒИСТОН - ЎЗБЕКИСТОН 1:1 (1:1)

Голлар: Суюмагамбетов 13 (1:0), Гейнрих 34 (1:1)

Қозоғистон: Лория, Смаков, Кучма, Жалмагамбетов, Ф. Ирисметов, Чичулин, Бяков (Сергиенко 55), Скорых, Суюмагамбетов (Финонченко 71), Балтиев, Утабаев (Жумаскалиев 58). Резерв: Е. Азовский, Корниенко, Камелов, Новиков

Ўзбекистон: Нестеров, Ашурматов (Солиев 66), Суюнов, Алиқулов, Кошелев (Мандзукас 83), Жепаров, Ҳошимов, Гейнрих (Шишелов 75), Магдеев, Кападзе, Иномов. 

Захирадан майдонга тушганлар: Бугало, Файзиев, Ж. Ирисметов, Мухитдинов

Огоҳлантириш: Жалмагамбетов 21

Четлатиш: Солиев 88

Учрашувнинг энг кулминацион воқеаси 88-дақиқада рўй берди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси  Владимир Шишелов Давид Лория билан яккама-якка чиқди. Ҳеч қандай чора йўқлигини тушуниб, Лория томон юрди ва ... Шишелов майдонга йиқилган эди. Бироқ қирғизистонлик рефери қоидабузарлик йўқ деб топди. Шундан сўнг дарҳол Ўзбекистон терма жамоаси футболчилари, жумладан, захира ўриндиғи вакиллари ҳам майдонга чиқиб кетади.

Учрашув бош ҳаками Дмитрий Машенцев пенальти белгиламади ва ўйин дуранг билан якунланди. Бу натижа эса Қозоғистон терма жамоасига турнир ғолибига айланиш имконини берди.



АЛМА-ТВ-2007 КУБОГИНИНГ ЭНГ ЯХШИЛАРИ

Энг яхши дарвозабон - Игнатий НЕСТЕРОВ (Ўзбекистон)

Энг яхши ҳимоячи – Эрнани ПЕРЕЙРА (Озарбайжон)

Энг яхши ярим ҳимоячи - Эдуард СЕРГИЕНКО (Қозоғистон)

Энг яхши ҳужумчи - Александр Гейнрих (Ўзбекистон)

Энг яхши тўпурар - Улуғбек БАҚОЕВ, 3 та гол (Ўзбекистон)

Турнирнинг энг яхши футболчиси - Максим ЖАЛМАГАМБЕТОВ (Қозоғистон)

Тақдирлаш маросимида ўша пайтдаги Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокими Умирзоқ Шукеев “Биз турнир анъанавий бўлиб, Марказий Осиё кубогига айланишини истаймиз!”, деган тилакларини билдирди. Йўқ. Бу анъанавий турнирга айланмади. 

Орадан кўп йиллар ўтди. Шикоятлар унутилган бўлса керак, терма жамоалар учун машғулотлар жуда зарур. 16 ноябр куни Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида дўст-рақибларнинг янги учрашуви бўлиб ўтади.

"Ўйлайманки, Ўзбекистон терма жамоаси Евро-2024 саралаш босқичига тайёргарлик кўриш учун яхши рақиб. Бу ўйин мураббийлар штаби учун жуда фойдали бўлади. Ўзбекистонда сифатли футболчилар бор. Мен бўлажак Европа чемпионати саралашида биз умид қилаётган футболчиларни текшириб кўрмоқчиман. Ишончим комилки, қизиқарли ўйин бўлади", – дея Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи Магомед АДИЕВнинг сўзларини келтиради ҚФФ матбуот хизмати.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика