Latest news

21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  1 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  2 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  17 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  2 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  4 19:49Ламин Ямаль 2-3 ҳафтага сафдан чиқди  9 19:2028 ёшли Матета илк бор Франция терма жамоасига чақирилди  2 18:58Суперлига. Иккита пенальти тепилган беллашувда "Навбаҳор" бир киши кам "Хоразм" билан дуранг ўйнади  23 18:18Ўзбекистон терма жамоаси таркибидан тушиб қолган футболчилар  27 17:54Ўзбекистоннинг Кувайт ва Уругвай билан ўйинлар учун таркиби маълум  44 17:38Мбаппе Винисиуснинг худбинлигидан норози  18 17:10АПЛ раиси лигалар ўйин тақвими бўйича ФИФА билан курашаётганини таъкидлади  0 16:42Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан ўртоқлик баҳсларида қатнашади  2 16:26МДҲ Кубоги. Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қирғиз Республикасидан устун келди  4 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  1

Қирғизистон – Макао: Ўйинолди матбуот анжумани News

Қирғизистон – Макао: Ўйинолди матбуот анжумани

Championat.asia сайтида Қирғизистон ва Макао учрашувидан олдинги матбуот анжумани.

Осиё Кубоги-2019 саралаши доирасидаги Қирғизистон - Макао учрашувидан олдинги матбуот анжуманининг илк қисмида меҳмонлар устози иштирок этди.

Жозеф Тао Лао Сан, Макао бош мураббийи:

Осиё Кубоги-2019 саралаши терма жамоамиз учун жуда муҳим. Айниқса биринчи ўйин. Тайёргарлик яхши ўтди. ФИФА рейтингида биз пастда эканлигимизни биламиз. Аммо бунга эътибор қилмаймиз, ўйин кўрсатади. Бу саралаш биз учун чорлов. Ҳар бир ўйинда бор кучимизни ишга соламиз.



Об-ҳаво ҳақида:
- Бишкекдаги иқлим Макаодагидан кескин фарқ қилади. Бироз бу ерга кўникиб олдик. Қуёшли ҳаво бўлишига умид қиламан.

Қирғизистон терма жамоаси ҳақида:
- Рақиб бизга нисбатан жисмонан кучли. Футболчилар тезкор, техник кучли. Хориж клубларида ўйнайдиган кўплаб футболчилар бор. Албатта, биз ўйинларни кўриб чиқдик ва уларни ўргандик.

Макао терма жамоасидаги легионер ҳақида:
- Ҳа, таркибда бир футболчи Гонконгда ўйнайди. Қолган барча маҳаллий чемпионатда ўйнайди. Асосимизни Макаони кучли уч клуби футболчилари ташкил қилади: «Бенфика», «Монте-Карло» ва «Уинсдор». Макао олий лигасида 10та клуб иштирок этади.

Пауло Ченг Чен Линг, Макао терма жамоаси сардори:
- Бу ерга учинчи марта келдим. Илк бор 5 йил олдин мусобақага келгандим. ОФК кубоги саралаши доирасида «Бенфика» клуби сафида ўтган йил ҳам келгандим. Рақиб сафидаги бир қатор футболчиларни танийман. Улар жисмонан кучли. Бизга осон бўлмайди. Аммо ўйинда бор кучимизни ишга соламиз.



Александр Крестинин, Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи:
Бу ўйинга кўп тайёрландик, об-ҳавони ҳам инобатга олдик, майдон ҳолати ўйин ўтказишга тайёр. Барчаси жойида.

Жамоанинг тайёргарлиги ҳақида:
- Айни пайтда уни «қойилмақом» деб атаган бўлардим. Таркибда кўрмоқчи бўлган барча футболчиларимиз шу ерда. Расмий ўйинда экспериментлар бўлмайди.

Туркиядаги йиғин ҳақида:
- Ўзимизда майдон ҳолатлари боис йиғин ўтказа олмадик, шу боис хорижга чиқдик. Барчаси йигитларнинг ўзига боғлик. Машғулотлар сабаби ёмон натижа бўлса баҳона бўлмайди. Барчамиз футболни яхши кўрамиз деяпмиз, аммо ҳозирча фақат гапда қолмоқда.

Майдон ҳолати:
- Ўйин куни қуёшли бўлиши кутилмоқда. Учрашув бошида майдон қандай бўлса шундай майдонда ўйнашга тайёрмиз.

Стадион ходимлари ҳақида:
- Уларга эътироз йўқ, улар қўлларидан келганини қилишди. Умид қиламанки баҳсгача барчаси тайёр бўлади. Бунчалик совуқ баҳор бўлишини ҳеч ким кутмаганди.

Марат Аксанов
Бишкек, Қирғизистон


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика