Latest news

19:59Миш-мишларга чек қўйилди: Лунин Мадридда қолади  0 19:33"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи: "Менга кўп футболчилар керак эмас"  2 19:05ТОП-5 қачон бошланади? Жамоалар янги мавсумга қандай тайёрланмоқда?  3 18:40Легионер посбон, Фарғонада ютган мураббий, дублга эришган футболчи ва собиқ клубига гол урган ҳужумчи — Суперлигада 16-турнинг энг яхшилари   2 18:28"Барселона" "Тэгу"ни йирик ҳисобда мағлуб этди — битта гол Рэшфорд ҳисобида  0 18:10Плетнёв, Таҳсин, Токотаев, Санчес... Суперлига 16-тур рамзий терма жамоаси   3 17:50Машинани эмас, ҳайдовчини алмаштириш керак  6 17:36Манба: Аббос Файзуллаев Конференциялар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  2 17:24Фарғона давлат университети стадиони Про лига баҳсига мезбонлик қилади  7 17:02Парти фаолиятини Ла Лигада давом эттиради  1 16:34Деле Алли фаолиятини якунлагани йўқ  1 16:05Магуайр "Манчестер Юнайтед" сардорлар кенгашида  0 15:42Ирландия клуби футболчи билан тузган шартномасини 4 кун ўтиб бекор қилди  0 15:17"Барча даврларнинг энг ортиқча баҳо бериб юборилган инглиз футболчиси". АПЛ собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг буюклигини уйдирма деб ҳисоблайди  9 14:50"Арсенал" 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  2

Қатарнинг йиғини давом этмоқда News

Қатарнинг йиғини давом этмоқда

Tags :  Қатар
Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги рақибимиз Қатар айни пайтда Швейцарияда йиғин ўтказмоқда.

Қатар август ойи бошидан йиғинда иштирок этмоқда. Хосе Каррено бошчилигидаги жамоа 10 августгача Дохада шуғулланган бўлса, кейин машғулотлар Швейцарияга кўчди. Қатарликлар ҳозиргача икки ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди. 8 август куни Дохада Ироқ 2:1 ҳисобида мағлуб этилди. Дастлаб Табата жарима зарбасидан аниқ зарба йўллаган бўлса, иккинчи бўлим бошида Али Ассадилла орадаги фарқни оширди. Учрашув якунида Жассим Муҳаммад ҳисобни қисқартирди. Ироқликлар мазкур баҳсда экспериментал таркибни синаб кўришди.

Қатар - Ироқ 2:1
Голлар: Родриго Табата 38, Али Ассадилла 50  Жассим Муҳаммад 75

Қатар: Амине Лекомте, Луиз Сеара, Буалим Хухи, Холид Муфта, Иброҳим Мажид, Педро Мигель, Муҳаммад Муса, Родриго Табата, Исмоил Муҳаммад, Абдулраҳмон Муҳаммад, Себастьян Куинтана.

13 август куни эса Швейцариянинг Люцерн шаҳрида Қатар Испания Ла Лигаси аъзоси Бетисга қарши майдонга чиқди. Ўйинда испан клуби кўпроқ захирадаги футболчиларни синаб кўрди. Устунлик Бетис тарафида бўлди ва улар томонидан иккинчи бўлимда киритилган ягона тўп ўйин тақдирини ҳал қилди. Қатар сафида учрашувда Куинтана анча фаол ҳаракатлари билан ажралиб турди.

Қатар - Бетис 0:1
Қатар: Амине Лекомте, Муҳаммад Муса, Абдулкарим Ҳассан, Луис Мартин, Родриго Табата, Холид Муфта, Педро Мигель, Буалим Хухи, Аҳмад Ёсир, Карим Будиаф, Себастьян Куинтана.
Захирадан тушганлар: Аҳмад Аэлдин, Али Ассадилла, Алмуаз Абдулла, Исмоил Муҳаммад, Халифа Абубакар.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика