Latest news

22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  19 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  2 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  1 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  1 21:15"Интер" — "Комо". Таркиблар маълум  2 21:02"Башакшехир" — "Фенербахче". Таркиблар маълум  10 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  3 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  17 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   1 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  3 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  5

Қашқадарё футбол мактабида Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган тадбир ўтказилди News

Қашқадарё футбол мактабида Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган тадбир ўтказилди

Буюк бобоколонимиз Алишер Навоий таваллудига бағишлаб мамлакатимиздаги барча спорт – таълим муассасаларида маънавий – маърифий тадбирлар, учрашувлар, адабий-бадиий кечалар ўтказилмоқда.

Хусусан, кеча 9 февраль куни Қашқадарё вилоят футбол маҳорат мактабида ҳам сўз мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг 580 йиллиги ҳамда шоҳ ва шоир, буюк давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан “Буюк аждодлар ёди доим барҳаёт” мавзусида маънавий – маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирга таклиф этилган Навоийшунос олим Турсунпулат Холов сўзга чиқиб, Алишер Навоийнинг қолдирган бой ижодий меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Тадбир доирасида Қашқадарё вилоят мусиқали драма театри актёрлари томонидан Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига мансуб саҳна кўринишлари намойиш этишди. Шунингдек, бир гуруҳ спортчи-ўқувчилар Навоий ва Бобур ғазалларидан намуналар ўқиб беришди. қашқадарёлик хушовоз хонанда Илёс Қурбонов томонидан ватанни мадх этувчи куй-қўшиқлари тадбирга янаям завқ-шавқ бағишлади.

Шавкат Рўзиев, Қашқадарё вилоят футбол маҳорат мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика