Latest news

03:02Испания Кубоги. "Атлетико" илк ўйинда "Барселона" дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди  242 02:55АПЛ. "Арсенал" "Брентфорд" майдонида очко йўқотди  16 00:50АПЛнинг январь ойидаги энг яхши мураббийи ким бўлади?  1 00:19Кучли бешлик чемпионатларида ким энг кўп маош олмоқда?  3 23:43Миллатлар лигаси-2026/27. Қуръа ташланди!  12 23:27"Ноттингем"ни бошқаришга рози бўлган мураббий бор  2 22:57Бундеслиганинг январь ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:43Мбаппе "Реал"нинг навбатдаги учрашувини ўтказиб юбориши мумкин  30 22:20Расман: Раҳим Стерлинг - "Фейеноорд" футболчиси!  4 21:59"Пахтакор" кундаги иккинчи назорат ўйинида дуранг қайд этди  8 21:48"Навбаҳор" Қозоғистоннинг "Актобе" жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказди. Нани майдонга тушдими?  2 21:15"Локомотив" Анталияда Грузия жамоасига мағлуб бўлди  2 20:55Майдон ташқарисидаги "Эл Класико": "Реал" ва "Барселона" бир ҳимоячига қизиқмоқда  0 20:31Гвардиола ёзда кетадими? Романо жавоб берди  19 20:04"Барселона" ҳимоячиси 1 йилдан ортиқ вақт депрессия билан курашганини айтди  1

Пхёнчханда Ўзбекистон байроғи ҳилпирай бошлади News

Пхёнчханда Ўзбекистон байроғи ҳилпирай бошлади

Эртага Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида XXIII қишки Олимпия ўйинлари бошланади.

Ушбу ўйинларда ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этади. Бугун маҳаллий вақт билан соат 13:00да Пхёнчхандаги Олимпия шаҳарчасида Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғини кўтариш расмий маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов, мусобақа ташкилий қўмитаси ҳамда делегациямиз аъзолари иштирок этишди.

Тантанали маросимда Пхёнчхан Олимпия шаҳарчаси мэри, стол тенниси бўйича Олимпия ва Осиё ўйинлари чемпиони, жаҳон чемпионати ва кубоги совриндори Рю Синг Мин Умид Аҳмаджоновга эсдалик совғаларини топширди. Ўз навбатида Умид Маҳамаджонович ҳам Олимпия шаҳарчаси мэрига Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси номидан совғалар улашди.

Эслатиб ўтамиз, XXIII Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросими эртага, 9 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 20:00 (Тошкент вақти билан соат 16:00) да бошланади. Унда тоғ чанғиси бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Комил Тўхтаев делегациямиз байроқдори вазифасини бажаради.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика