Latest news

09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  2 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  5 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  8 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  5 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  10 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  14 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3 23:25Қирғиз Республикаси термаси собиқ бош мураббийи "Алга"ни бошқаради  0 22:42А Серия учрашуви Австралияда ўтказилиши мумкин  0 22:16"Милан" ва "Вулверхэмптон" Олимпиадада Ўзбекистонга гол урган футболчига қизиқмоқда  6 21:50Чиро Иммобиле "Болонья"га ўтди  0

ПРО-лига. Учқун Қобилов: "Ғалаба учун "Динамо"га омад етишмади" News

ПРО-лига. Учқун Қобилов: "Ғалаба учун "Динамо"га омад етишмади"

Про-Лига 1-тури доирасидаги «Норин» - «Динамо» (0:0) ўйинидан кейин жамоамиз катта мураббийи Учқун Қобилов учрашувдан кейинги фикрларини билдирди.

- Бугун жамоа бир очко йўқотдими ёки қўлга киритдими?

- Шубҳасиз, очко йўқотдик. Бугун фақат ғалаба илинжида келгандик. Аммо, тан олайлик “Норин” ҳам ҳурматга сазовор клуб эканлигини яна бир карра исботлади. Бу жамоа таркиби 2-3 йилдан буён деярли ўзгармаяпти. Мавсум олди йиғинда ҳам “Норин” “Андижон” ва “Сурхон”ни мағлуб этганди. Шундай экан, “Норин” жамоасини кучсиз жамоа деб бўлмайди. “Динамо” Олий Лигага йўл олган 2016 йилда ҳам “Норин” бизга асосий рақобатчи бўлганди. Ўшанда ҳам мавсумни яхши бошлай олмаган бўлсакда, якунда Олий Лигага чиққандик.

- Бугун ғалаба учун жамоага нима етишмади?


- Бу баҳс мавсумнинг бошланиши эканлигини инобатга олиш керак. Қолаверса, ўйин давомида вазиятлардан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда ҳужумкорликни оширдик, Амиржон Сафаровда яхши имконият бўлганди, аммо омад биздан юз ўгирди. Жамоамиз ўйини ёмон чиқмади, фақат бугун рақиб ҳам яхши ўйнади, қолаверса ғалаба учун омадимиз ҳам келмади.

- “Динамо” энди 3-турда “Машъал”га қарши майдонга тушади...


- Олдимизда кубок доирасидаги “Хотира-79” ва “Машъал” билан баҳс турибди. 2-турда дам олишимиз боис, хатоларни таҳлил қилиб, ушбу баҳсларга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Про-Лига янги форматида ҳеч бир жамоага осон бўлмайди. Мақсадимиз Суперлигага чиқиш, қўл остимизда яхши жамоа йиғилган. Шундай экан, мавсум эса энди бошланди, курашишда давом этамиз.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика