Latest news

22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  18 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  227 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  3 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  14 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  53 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  2 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  2 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3

ПРО-лига. 38 нафар футболчи нормативларни топшира олмади News

ПРО-лига. 38 нафар футболчи нормативларни топшира олмади

Tags :  ПРО-лига
Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан Суперлига ҳамда Про-лига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, бу каби тест-синовлари ўзбек футболида илк марта амалга оширилаётган бўлиб, футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси раҳбарияти томонидан шахсан назорат қилиб борилмоқда.

Белгиланган режа асосида янги мавсум олдидан Суперлига клублари футболчиларидан тест-синовлари қабул қилинганди. Эндиликда Про-лига клублари футболчилари ҳам нормативларни топширишди. Нормативлар ЎФА Илмий-методик бўлими мутахассислари томонидан замонавий инновацион технологиялар ёрдамида футболчилардан қабул қилинди.

Қайд этиш жоизки, Про-лигада иштирок этадиган клублар таркибидаги баъзи футболчилар тест-синовларидан ўта олишмади.

Жумладан:
“Орол” – 4 нафар
“Ғиждувон” – 2 нафар
“Истиқлол” – 1 нафар
“Хоразм” – 2 нафар
“Шердор” – 6 нафар
“Ёзёвон” – 1 нафар
“Ифтихор” – 2 нафар
“Лабса” – 3 нафар
“Локомотив БФК” – 2 нафар
“Нурафшон” – 4 нафар
“Шўртан” – 1 нафар
“Зомин” – 5 нафар
“Хотира-79” – 5 нафар

Клубларда натижалари қониқарсиз чиққан футболчилар вақтинчалик Про-лига баҳсларига қўйилмайди. Про-лиганинг 3-туридан кейин улардан қайтадан тест-синовлари олинади.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика