Latest news

11:48Факт: "Динамо" Самарқандда 17 йилдан буён "Насаф"ни юта олмаяпти  0 11:22Балотелли Шимолий Америкага йўл олиши мумкин  0 10:45"Жар"даги жанг: Саҳна тайёр, роллар тақсимланган, навбат спектаклга   8 10:17Алонсо ПСЖга қарши учрашув ҳақида фикр билдирди  11 09:45"Пахтакор" легионери ёзда жамоани тарк этади  3 09:08"Навбаҳор"нинг собиқ легионери фаолиятини "Сўғдиёна"да давом эттириши мумкин  1 08:34Мусиала қанча муддатга сафдан чиққани маълум  7 08:05Суперлига. ОКМК минимал ҳисобда, "Бунёдкор" эса ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 07:57Суперлига. Бугун иккита супер учрашув бор  13 07:25МЛС. ЖЧдан қайтган "Интер Майами" рақибини йирик ҳисобда мағлуб этди. Мессидан 2+1  6 03:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал" "Боруссия"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди, финал йўлидаги рақиб — ПСЖ  25 01:50"Арсенал" ва Мадуэке шартнома борасида келишиб олди. "Челси" билан музокаралар яқин кунларда бошланади  3 01:02Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"  14 00:41"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  5 00:15Илёс Зейтуллаев: "Мен мураббийман, футболчининг шартнома масаласини клуб ҳал қилади"  2

Президентимиз Фарғонада "Нефтчи"нинг янги қурилаётган стадионига ташриф буюрди News

Президентимиз Фарғонада "Нефтчи"нинг янги қурилаётган стадионига ташриф буюрди

Фарғона шаҳрининг қиёфаси қисқа муддатда бутунлай ўзгариб бораяпти. Шубҳасиз бунда юртбошимизнинг хизматлари катта бўлаяпти.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш мақсадида 26 июнь куни Фарғона вилоятига келди.

Мамлакатимизда спортни, хусусан, футболни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантириш, футбол мактаблари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, мураббийлар ва ҳакамлар малакасини ошириш юзасидан кенг кўламли ишлар бажарилмоқда.

Фарғона шаҳрида бунёд этилган 20 минг ўринли стадион мазкур йўналишдаги ишларнинг изчил давомидир. Бу стадион ўзининг ноёб меъморий ва муҳандислик ечими, бетакрор дизайни билан Фарғона кўркига кўрк қўшмоқда.

Давлатимиз раҳбари ушбу стадионни бориб кўрди.

Президентимиз стадионда спортчилар, томошабинлар учун қулай шарт-шароит яратиш, ёш спортчилар, хусусан, футболчилар тарбиялашга эътиборни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика