"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр
06 jul 2025 00:41
News
"Челси" "Реал" ҳужумчиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр
"Челси" Мадриднинг "Реал" клуби 21 ёшли ҳужумчиси Гонсало Торресга қизиқиш билдирмоқда.
Лондонликлар ҳужумчи Николас Жексоннинг ўрнига келадиган испаниялик футболчининг трансфери учун 40 млн евро тўлашга тайёр. Таъкидланишича, "қаймоқранглилар" Гонсалони инглиз грандига қайта сотиб олиш ҳуқуқи билан сотиши мумкин. "Қироллик клуби" ҳужумчисининг шартномасида 50 млн евро эвазига битимни муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисида банд бор.
Гонсало клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида тўртта ўйинда майдонга тушиб, учта гол ва голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 8 млн еврони ташкил этади.

Link :
Source : Sport.es.
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Comments