Latest news

00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  1 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4

Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас" News

Максим Шацких: "Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас"

Суперлига 15-туридан ўрин олган "Андижон" - "Бунёдкор" (0:2) учрашувидан сўнг "Андижон" бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

- Кўп гапириш шарт эмас, жуда хунук ўйин намойиш этдик. Учрашувдан олдин футболчиларга керакли кўрсатмаларни бергандик. Аммо ўйин пайти бунинг тескарисини кўрдик. Нимага бундай бўлганини муҳокама қиламиз.

Афсуски, баъзи футболчиларимиз бундай даражадаги ўйинга тайёр эмас. Ўринбосарлар жамоасидан таклиф этилганлар бирданига ўйнаб кета олмайди. Футболчи бир деганда зўр бўлиб қолмайди. Бир-иккита баҳсда яхши кўриниши мумкин, лекин ҳар доим кучли бўлиб қолиш ниҳоятда мураккаб.

Энг катта муаммо ҳимояда мустаҳкам туриш бўлиб қоляпти. Бу жуда катта бошоғриқ. Давралар оралиғида биринчи бўлиб ҳимоя чизиғимизни тартибга солмасак бўлмайди. Иккинчи даврада умуман бошқача ўйин кўрсатамиз деб ўйлайман.

- Бугунги баҳсда майдон маркази бой берилди. 

- Айтганимдек, ёшлар бирданига қўшилиб кета олмаяпти. Кеча ўринбосарларда юрган футболчи бугун асосийда бирданига ўйнаб кета олмаяпти. Ёзги танаффусга бир нечта муаммолар билан чиқяпмиз, энди шуларни ҳал қилиш устида иш олиб борамиз.

- Лука Ускокович нима учун қайдномадан жой олмаяпти?

- Чунки унда жароҳат бор ва даволаняпти. Суперкубок ўйинида жароҳат олганди, шундан бери даволанишда. Бугун аксар футболчиларимиз ўзларига хос бўлмаган чизиқда ўйнашди ва бу ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Ҳар ким ўз меҳнатига қараб имконият оляпти.

- Илҳом Абдуғаниевнинг мухлисларга қилиғи ҳақида фикрингиз?

- У яхши иш қилмади ва бунинг учун жазоланади. Мухлис сени ҳатто ҳақорат қилса ҳам ўзингни босиб туришинг керак. Мен мухлислар нима деб ҳайқирганини эшитмадим, лекин трибунадан норозилик келаётгани сезилиб турди. Футболчи эса бунга жавоб қайтарди ва тўғри иш қилмади. Балки мен трибунада бўлганимда, мен ҳам шундай қилган бўлармидим. Чунки ўйинимиз ҳақиқатан расво бўлди. Гап мағлубиятда эмас, гап ўз ишига бўлган муносабатда. Ҳамма ўз иши учун жавоб бериши керак.

- Иккинчи давра олдидан "Пахтакор"дан футболчилар таклиф этилади деган гаплар юрибди.

- Ҳаммасини вақт кўрсатади. Агар Азмиддиновни олсак яхши бўларди, лекин бу осон бўлмайди. Бунинг учун музокара ўтказиш, клуб раҳбарияти билан гаплашиш керак. Фақат шуни айтишим мумкин, Азмиддиновнинг бизга фойдаси тегади.

- Ёзги танаффусда жамоани кимдир тарк этадими?

- Шундай бўлиши мумкин. Шунчаки сон учун футболчини ушлаб тургандан фойда йўқ. Кимлардир кетиши кутилмоқда, ҳаммаси кейин маълум бўлади. Футболчи ишлаши ва ўйнаши керак. Майдонга тушишга имкон бўлмаса, олиб ўтиргандан нима фойда. Шундай экан, ким биландир хайрлашамиз.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика